Иқтисод

“Оҳангаронцемент” кипрлик инвесторга сотилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПредприятие Ахангаранцемент
Предприятие Ахангаранцемент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
Кипрлик инвестор - Lamanka Enterprises Limited “Оҳангаронцемент” акцияларини 557,68 миллиар сўм эвазига (53 млн доллар) сотиб олгани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Ўзбекистонда энг йирик цемент заводларидан бири бўлган “Оҳангаронцемент” акцияларининг назорат пакетини март ойнинг бошида Республика Фонд биржасига сотувга чиқарилган эди.

Корхонанинг собиқ эгаси Eurocement Holding AG “Оҳангаронцемент”нинг 84,19% акциялари 40,8 миллиона доллар эвазига сотувга қўйган эди. Савдола якунида Кипрлик инвестор - Lamanka Enterprises Limited корхона акцияларини 557,68 миллиар сўм эвазига (53 млн доллар) сотиб олгани маълум бўлди.

“Оҳангаронцемент” 1961 йилда ташкил қилинган бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми бўйича у Республикада иккинси цемент заводи ҳисобланади. Унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,9 млн тоннани ташкил қилади. Корхонада цемент “ҳўл” услубда ишлаб чиқарилади.
Eurocement Holding AG “Оҳангаронцемент”ни 2006 йилда сотиб олган эди. 2017 йилнинг ноябрь ойида "Евроцемент груп" ва "Ўзқкурилишматкериаллари” АЖ йиллик қуввати 3 миллион тонна бўлган, “қуруқ” услубда цемент ишлаб чиқариш корхонаси тўғрисида шартнома имзолашди. Корхона қурувчиси этиб Хитойнинг Beijing Triumph International Engineering Со танланди. Шартнома миқдори 160 миллион доллар. Янги цемент ва бетон конструкциялар заводи 2021 йил бошида ишга туширилган эди.
Цементнинг "ҳўл" ва "қуруқ" ишлаб чиқариш услубларининг фарқи нимада?
"Ҳўл" услуб - бир неча босқичли жараён бўлиб, юқори энергия миқдори талаб қилади, лекин камроқ чанг чиқади.
"Қуруқ" услубда - босқичлар сони камроқ, кам миқдорда энергия сарфланади, лекин замонавий ва мураккаб ускуналар талаб этилади. Экологик жиҳатдан - хавфлироқ. Табиатга зарар етказмаслик учун қиммат фильтрлар ўрнатиш ва уларни доимий янгилаб туриш талаб этилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала