Жамият

Ўзбекистон - Россия тиббий ҳамкорлиги COVID текширувидан ўтди

© Минздрав УзбекистанаПриём делегации Минздрава РФ в Минздраве Узбекистана
Приём делегации Минздрава РФ в Минздраве Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
Ўзбекистонда Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университетининг филиалини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди - ССВ.
ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг тиббиёт соҳасидаги муносабатлари COVID текширувидан муваффақиятли ўтди, деди соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Михаил Мурашко бошчилигидаги Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси билан учрашувда.

Шунингдек, учрашув доирасида Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университетининг филиалини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилган ҳамда ушбу университет билан ўртасида ҳамкорлик келишув имзоланди, - дейилган хабарда.

© Минздрав УзбекистанаПриём делегации Минздрава РФ в Минздраве Узбекистана
Приём делегации Минздрава РФ в Минздраве Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
Приём делегации Минздрава РФ в Минздраве Узбекистана
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россия ва Ўзбекистон орасида тиббий таълим соҳасида ҳамкорлиги Россия билан тиббий таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик изчил ривожланаётганини алоҳида қайд этди.
Хусусан:
2019-20 ўқув йилида Ўзбекистондаги 9та тиббий олийгоҳ Россия ОТМлари билан биргаликда бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура даражасида ўнлаб мутахассисликлар бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйишди.
Ундан ташқари, Тошкент тиббиёт академияси негизида И.М. Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети билан университетлараро ҳамкорлик маркази очилди.
2020 йилда Россия Федерациясининг етакчи тиббиёт ва таълим муассасаларидан 80 га яқин мутахассислар юқори технологияли тиббиёт соҳасида маҳорат дарсларини ўтказиш ва намойиш этиш учун таклиф қилинди.
2019-2020 йиллар давомида Россия Федерациясининг етакчи клиникалари ва тиббиёт марказлари ҳамда ўқув муассасаларида 300 га яқин ўзбекистонлик мутахассислар малакасини оширди.
Учрашув давомида томонлар тиббий таълим, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам, онкогематология, жумладан, болалар онкогемотологияси хизмати ривожлантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, санитария-эпидемиологик осойишталик, жамоат саломатлиги каби қатор йўналишларда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Тиббий таълим, фан ва амалиётни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университетининг филиалини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.
Маълумот учун, Россияда малакали профессор-ўқитувчилар меҳнати, ўқув дастурларининг турли туманлиги ва иқтидорли талабалар учун стипендия дастурлари мавжудлиги туфайли тиббий таълим сифати дунёда юқори кўрсаткичлардан бирини эгаллайди. Шу сабабли, Россия билан барча соҳалар сингари соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш алоҳида аҳамиятга эга, дейилган хабарда.
© Минздрав УзбекистанаПриём делегации Минздрава РФ в Минздраве Узбекистана
Приём делегации Минздрава РФ в Минздраве Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
Приём делегации Минздрава РФ в Минздраве Узбекистана
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала