Жамият

Қашқадарё яйловларида чигирткага қарши кураш бошланди

© Хокимият кашкадарбисковОбработка полей против насекомых в Кашкадарье
Обработка полей против насекомых в Кашкадарье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
Қўшни республика ҳудудидан Қашқадарёга учиб ўтаётган чигирткага қарши кураш учун 24 соат тўхтовсиз ишлайдиган штаб ташқил қилинди.
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Қашқадарё яйловларида зарарли чигирткаларга қарши курашиш тадбирлари бошланди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, вилоятнинг қўшни республикага чегарадош бўлган Деҳқонобод туманидага Хужапалас қишлоғи яйловларига, шунингдек, Ғузор тумани (Тахам, Жанқара, Кенгсой) яйловларига Туркманистондан зарарли марокаш чигирткаларининг катта тўдалари учиб ўтаётгани аниқланган.
© Хокимият кашкадарбисковОбработка полей против насекомых в Кашкадарье
Обработка полей против насекомых в Кашкадарье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
Обработка полей против насекомых в Кашкадарье
Ушбу ҳудудларда тезкорлик билан махсус отрядлар тузилиб, уларга 74 турдаги ишлов тадбирларини амалга ошириш техникалари жалб этилиб, зарарли чигирткаларга қарши самарали кимёвий ишловлар ўтказиш ишлари бошлаб юборилган. Шунингдек, 24 соат ишлайдиган махсус штаб ташкил этилган.
2021 йилда Қашқадарё вилоятида чигирткаларга қарши 140 минг гектар майдонга кимёвий ишловлар ўтказилиши башорат қилинган бўлиб, шундан, Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши, Нишон, Миришкор, Чироқчи ва Шаҳрисабз туманлари яйловларида 88,5 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар бериш якунланди.
© Хокимият кашкадарбисковОбработка полей против насекомых в Кашкадарье
Обработка полей против насекомых в Кашкадарье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
Обработка полей против насекомых в Кашкадарье
Ишчи гуруҳ раҳбари Зойир Мирзаев “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати Қашқадарё филиали бошлиғи Ғайрат Жўраев билан мулоқот қилиб, зарарли чигирткаларга қарши курашиш ишлари учун зарурий қўшимча маблағларни ажратишини билдирди.
Ушбу маблағлар яна 20 минг гектар яйловларга ишлов тадбирлари олиб бориш учун кимёвий воситалар, ёқилғи ва техникалар учун эҳтиёт қисмлар харид қилишга сарфланади.
Хабарда айтилишига кўра, 10 июнга қадар ушбу зарарли чигирткаларга қарши самарали ишлар амалга оширилиб, бошқа вилоятларга кириб бормасидан йўқ қилинишига эришилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала