Қозоғистонда Chevrolet Equinox сотиш бошланди

© AP PhotoКроссовер Chevrolet Equinox
Кроссовер Chevrolet Equinox - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда янги Chevrolet Equinox кроссоверини сотиш бошланди.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. 25 майда Қозоғистонда янги Chevrolet Equinox кроссоверини сотиш бошланди. Автомобиллар Костанай шаҳридаги “СарыаркаАвтоПром” заводида ишлаб чиқарилган.
Қозоғистонда автомобил RS комплектацияда сотувга чиқарилган.
Chevrolet Equinox Қозоғистон бозорида учта рангда: оқ, кулранг ва қора рангларда, автомобил нархи - 13 490 000 қозоқ тангаси (31,4 минг доллар).
Chevrolet автомобил брендини дистрибуцияси 2020 йил май ойидан бери AllurGroup таркибига киради. Ўтган йилнинг март ойида Костанай шаҳрида Chevrolet автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйилди.
Обновленный Chevrolet Tracker - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2021
Янгиланган Chevrolet Equinox ва Tracker нархи эълон қилинди
2020 йил май ойидан бошлаб Chevrolet мамлакатдаги энг тез ривожланаётган брендга айланди ва 2020 йилда Қозоғистондаги энг оммабоп брендлар қаторига кирди, жами 13 892 дона Chevrolet ва Ravon автомобиллари сотилди.
Заводда 19 045 дона Chevrolet ва Ravon автомобиллари ишлаб чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, март охирида UZAUTO MOTORS янгиланган Chevrolet Equinox нархи 260 миллион сўмдан бошланиши маълум қилинганди (нархлар ҚҚСсиз).
Кейинчалик апрел ойида автокомпания автомобиллари нархи нега ошганига изоҳ берганди.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
Янгиликлар лентаси
0