Дунёда

Россия Беларусни айланиб учаётган самолётларни нега қабул қилмаётганини тушунтириб берди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишСамолет Boeing 757-200 авиакомпании Royal Flight
Самолет Boeing 757-200 авиакомпании Royal Flight  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2021
Беларусни айланиб учаётган самолётлар Россияга турли нуқталардан киришни сўрамоқда. Шу сабабли ҳам техник муаммолар содир бўлмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия нима сабабдан Беларус ҳаво ҳудудини айланиб ўтаётган самолётларни қабул қилмаётганини тушунтириб берди.
Президент матбуот котиби сўзларига кўра ушбу ҳолат фақат техник сабаблар туфайли содир бўлмоқда ва авиация соҳаси вакиллари бунга тегишли изоҳ беришади.
“Самолёт мамлакат ҳудудига исталган жойдан кириб исталган жойидан чиқиб кетиши мумкин эмас. Белгиланган кириш ва чиқиш нуқталари, ҳаракатланиш эшелонлари бор. Ушбу йўналишда кўп сони самолётлар ҳаракатлангани туфайли бу ерда гап биринчи навбатда авиацион хавфисизлик ҳақида кетмоқда”, - деди Песков.
Ҳозир бўлса Беларусни айланиб учаётган самолётлар мутлар турлича нуқталардан киришни сўрамоқда. Улар эса келишилмаган, шу сабабли ҳам техник муаммолар содир бўлмоқда.
“Айни дамда Россия авиация органлари ушбу йўналишда фаол ишламоқда. Вазият ўта ноодатий. Албатта биз бундай бўлишини хохламаган эдик”, - деди Россия президенти котиби.
Эслатиб ўтамиз, Беларусда RYANAIR йўловчи самолёти билан бўлган воқеадан сўнг, ЕИ раҳбарияти авиакомпанияларга Беларус осмонидан парвоз қилишни таъқиқлаб қўйган эди. Ўз навбатида Польша ҳам Беларус самолётларини ўз осмонодан ўтказиб юборишдан бош тортди. Шундан сўнг ЕИ самолётлари Беларусни айланиб учишга мажбур бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала