Ҳодисалар

Сирдарёда электропоезд 22 ёшли аёлни уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида поезд аёлни иккига бўлиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Сирдарёда электропоезд 22 ёшли аёлни уриб юборди.
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида поезд аёлни иккига бўлиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.
ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ҳолат юзасидан берган маълумотга кўра, 24 май куни соат 13:30 ларда Сирдарё вилояти ИИБ навбатчилик қисмига "Ховос—Тошкент" йўналишидаги йўловчи электропоезди Ховос айланма йўлининг 2-километри 6-пикетида 25-30 ёшлар атрофидаги шахси номаълум аёл кишини уриб юборгани ҳақида хабар келиб тушди.
Милиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Ҳодисалар
“Ожиза аёлнинг номусига тегди”: Сурхондарё вилояти ИИБ видео юзасидан маълумот берди
Тезкор суриштирув ишлари натижасида аёл 1999 йилда туғилган, Ховос тумани “Гулбаҳор” МФЙда яшаган Т.Ш. эканлиги ва ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида электропоезд уриб юборганлиги аниқланди.
Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этди.
Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилишича, Ховос транспорт прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала