Жамият

Қорақалпоғистонда 7 йил илгари эллик минг сўм учун лавозимдан олинган аёл оқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2021
2015 йил 13 февралдаги суд ҳукми билан Шийринхан Таумуратова 2 йил мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга 2 йиллик шартли синов жазоси тайинланган эди.
ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида истиқомат қилувчи Шийринхан Таумуратовага нисбатан етти йил олдин эълон қилинган суд ҳукми бекор қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Гап шундаки, бундан 7 йил аввал 2014 йили Шийринхан Таумуратова Қўнғирот туманидаги бир коллежда директор ўринбосари бўлиб ишларди. Шу коллеж раҳбари бир чойхонадан 148 минг сўм қарз бўлиб қолиб, бу пулни ўша кунларда ишдан бўшатилаётган психологга тўлашни буюради. Психолог аёл ҳам ишда қолиш учун дастлаб 50 минг сўм олиб келганда, директор пулни ўзи олишдан қўрқиб уни ўринбосарининг олдига юборади. Шийринхан Таумуратова 50 минг сўм нима учун эканини сўраб-суриштирмай олиб қолиб, директорга элтиб беради.
Пресс-тур в Муйнак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Жамият
Мўйноқни бир вақтлар ташлаб кетганлар бугун афсусда - Оролбўйи ҳудудидан репортаж
Эртаси куни психолог яна 100 минг сўм олиб директор олдига кириб бераётган жойда директор қўлга олинади, табиийки, олдинги 50 минг сўм поранинг воситачиси сифатида Шийринхан Таумуратова ҳам жиноятчилар қаторига қўшилиб қолади.
2015 йил 13 февралдаги суд ҳукми билан Шийринхан Таумуратова 2 йил мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга 2 йиллик шартли синов жазоси тайинланади.
Шу кунларда Оролбўйида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилинган оммавий қабулларда Шийринхан Таумуратова Олий суд масъулларидан қарийб 7 йил олдинги суд ҳукмини қайта кўриб, қонуний-адолатли ҳал қилиб беришларини сўради. Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати бу шикоятни жиноят иши материаллари билан бирга кўриб чиқиб, Қўнғирот туман судининг 2015 йил 13 февралдаги айлов ҳукмини бекор қилди. Ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли Шийринхан Таумуратовани айбсиз деб топиб, оқлади.
Виртуальная приемная президента РУз Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2021
Жамият
Бухорода 31 киши "молиявий пирамида"дан жабрланиб, Халқ қабулхонасига ёрдам сўраб келди
Уч кунлик оммавий қабулларда Оролбўйининг барча ҳудудидаги мурожаатчилар қамраб олинди. Ҳар бир ариза ва шикоят ҳудудлардаги масъул раҳбарлар ва мурожаатчилар иштирокида синчиклаб кўриб чиқилди.
Бу жараёнда Олий суд масъуллари кўриб чиққан 615 та мурожаатнинг 118 таси жойида ҳал қилиб берилди.
Умумлаштириб айтганда, Оролбўйида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилинган навбатдаги оммавий қабулларда 970 нафардан зиёд мурожаатчининг мингта масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 144 таси жойида ҳал этилди, 342 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 514 та масала назоратга олинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала