Жамият

Сенат Ўзбекистон фуқаролигини олишни соддалаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

© Sputnik / Кирилл Брага / Фотобанкка ўтишЦентр содействия мигрантам в Волгограде
Центр содействия мигрантам в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2021
Эндиликда Ўзбекистонда ўн беш йил доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини умумий тартибда қабул қилиш учун илтимоснома билан мурожаат қилиш зарурияти қолмайди
ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонун муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва Ўзбекистон ҳудудида 15 йил давомида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатда туриб яшаб келаётган шахсларни Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тўғрисида таклиф берган эди.
Выдача видов на жительство и разрешений на временное проживание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2021
Ўзбекистон ИИВ иккинчи фуқароликни олган шахслар борасида қўшимча изоҳ берди
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида фуқаролик қонунчилигидаги ўзгартиришлар уни мукаммаллаштириш ва соддалаштиришга, шунингдек, фуқароликка доир шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Шу билан бир қаторда, миллий фуқаролик қонунчилигини ривожланиши ва доимий равишда такомиллашиб бориши зарурлиги, мамлакатда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда рўй бераётган ислоҳотлар эканлигини таъкидлаб ўтиш зарур.
Бугунги кунда фуқаролик соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга қарамасдан Республикада фуқаролиги бўлмаган шахсларда фуқароликни олишда айрим қийинчиликларга дуч келмоқда эдилар.
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2020
Сиёсат
Ўзбекистонда 15 йил муқим яшаганларга тўғридан-тўғри фуқаролик берилади
Энди мазкур Қонун билан қийинчиликлар бартараф этилмоқда.
Мазкур ҳужжат 2021 йил Давлат дастури ижросига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қонун билан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Қонуннинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат:
Хусусан, 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ва муқаддам чет давлат фуқаролигига эга бўлмаган шахсларни, шунингдек, ўн беш йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролиги бўлмаган шахс моқомида яшаб келаётган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш механизмлари яратилади.
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2020
Расман: 1995 йилга қадар Ўзбекистонга кириб келганларга фуқаролик берилади
Таъкидлаб ўтиш жоизки, фуқароликни тан олиш институти мутлоқо янги институт бўлиб, МДҲга аъзо давлатларнинг қонунчилигида назарда тутилмаган, бир сўз билан айтадиган бўлсак, мамлакатимиз ҳудудида ўн беш йил давомида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олишни, қонуний асосларга мувофиқ, тўғридан-тўғри фуқаролик олишни ҳуқуқий асослари яратилади ва ўн беш йил доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини умумий тартибда қабул қилиш учун илтимоснома билан мурожаат қилиш зарурияти қолмайди.
Натижада, юридик фактни суд тартибида тасдиқлаш орқали, фуқаролик масалалари бўйича шикоят қилувчи шахсларнинг эътирозлари камаяди;
фуқаросизликни қисқартиришни аниқ амалга ошириш асносида Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро имиджи янада мустаҳкамланади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала