Жамият

Тошкент ва Москва "Спутник V" Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишНовый пункт вакцинации от COVID-19 в ТЦ "Тройка"
Новый пункт вакцинации от COVID-19  в ТЦ Тройка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2021
РФ Соғлиқни сақлаш вазирининг аниқлик киритишича, Россия вакцинасини ишлаб чиқариш учун майдон аниқлаштириб олинган.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия "Спутник V" вакцинасини республикада ишлаб чиқаришга келишиб олди. Препаратни ишлаб чиқариш учун майдон танлаб олинган, деди РИА Новостига берган интервьюсида Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.

Россия Федерацияси президенти Владимир Владимирович Путин ва Ўзбекистон президенти берган топшириғи доирасида "Спутник V"ни (республикада) ишлаб чиқаришга келишиб олдик

Михаил Мурашко, Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири

Эслатиб ўтамиз, Россия вакцинасининг биринчи партияси Ўзбекистонга 23 апрел куни етказиб берилган эди. "Спутник V"нинг иккинчи компоненти (50 минг доза) Тошкентга 27 апрел куни олиб келинган. Ушбу препарат билан пойтахтда вакциналаш ишлари 28 апрелдан старт олган эди. Биринчи навбатда ёши 65 дан юқори бўлган инсонлар ушбу препарат билан эмланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала