Ҳодисалар

Хоразмда сўнгги қўнғироқ арафасида 6 нафар 11-синф ўқувчисини машина уриб юборди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВыставка "Иннопром" в Ташкенте
Выставка Иннопром в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2021
Жабрдийдаларнинг уч нафари ҳодиса содир бўлган жойнинг ўзида, яна бир нафари шифохонада вафот этган
ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Хоразмда "Нексия" автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, тўрт киши ЙТҲ қурбонига айланди. Бу ҳақда "Хоразм" телеканалининг "Жиноят ва адолат" кўрсатувида маълум қилинди.
В ДТП в Ангрене с участием грузовика MAN и семи легковых автомобилей скончались пять человек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Ҳодисалар
Ангрендаги аянчли ЙТҲ тафсилотлари очиқланди
Хабарда айтилишича, Янгиариқ тумани "Аччиқуйи" маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғилган шахс 24 май куни кечга томон "Нексия-2" автомобилини бошқариб кетаётиб Янгиариқ—Хонқа йўлининг 14-километрида йўл четидаги тумандаги мактабларнинг бирида таҳсил олувчи 6 нафар 11-синф битирувчиларини уриб юборган.
Автомобилнинг ўзи эса йўл ёқасидаги ариққа ағдарилиб тушган.
Авария оқибатида жабрланувчиларнинг 3 нафари воқеа жойида, яна бир нафари эса шифохонада олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Шунингдек, икки нафар ўқувчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган.
Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала