Бавария бош вазири “Спутник V”ни маъқуллашни тезлаштиришга чақирди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПремьер-министр германской федеральной земли Бавария Маркус Зёдер
Премьер-министр германской федеральной земли Бавария Маркус Зёдер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2021
Oбуна бўлиш
Сиёсатчининг сўзларига кўра, бу жараённи ғоявий сабабларга пайсалга солиш ярамайди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) коронавирусга қарши Россия вакцинаси “Спутник V”нинг сертификатлаш жараёнини тезлаштириши лозим. Бу ҳақда герман федерал ери Бавария бош вазири Маркус Зёдер маълум қилди, деб ёзади “Bild am Sonntag” газетаси.
“Эмлаш суръатларини сусайтирмаслик керак. Аввало, “Спутник V” атрофидаги жараённи (ЕИда рўйхатга олиш) тезлаштирмоқ зарур”, - деди сиёсатчи. Унинг сўзларига кўра, бу жараённи ғоявий сабабларга пайсалга солиш керак эмас.
Россия вакцинаси ЕМА томонидан маъқулланса, Бавария унинг 2,5 миллион дозасини олишни кутяпти.
Новый пункт вакцинации от COVID-19  в ТЦ Тройка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2021
Тошкент ва Москва "Спутник V" Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишди
Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасидан аллақачон 66 та мамлакатда фойдаланишга рухсат берилган. Бу мамлакатларнинг умумий аҳолиси 3,2 миллиарддан зиёд кишини ташкил этади. Нуфузли “Lancet” халқаро илмий журнал маълумотларига кўра, вакцинанинг самарадорлиги 91 фоиздан юқорироқ. Бу бугунги кунда энг юқори кўрсатгичлардан бири саналади.
Янгиликлар лентаси
0