Дунёда

Бразилияда президент сиёсатига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишСтраны мира. Бразилия
Страны мира. Бразилия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2021
Аҳоли давлат раҳбари Жаир Болсонару ҳукумати ва унинг коронавирусга қарши курашиш сиёсатига қарши норозилик билдирган.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. 29 май куни бутун Бразилия бўйлаб давлат раҳбари Жаир Болсонару ҳукумати ва унинг коронавирусга қарши курашиш сиёсатига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда G1.Globo портали.
Норозилик намойишлар барча 26 та штат ва федерал округда бўлиб ўтган. “The Guardian” нашрининг ёзишича, уларни камида 200 та шаҳар ва шаҳарчаларда ўтказишган. Бу коронавирус инфекцияси тарқалиши бошлангандан буён энг йирик ҳукуматга қарши намойиш бўлган.
Намойишчилар ҳукуматни COVID-19 га қарши вакцина харид қилиш, аҳолига зудлик билан ёрдам кўрсатиш, пандемия вақтидаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурига қайтишга чақирган. Айрим намойишчилар Болсонару импичментига чорловчи плакатларни кўтариб олган.
“Reuters” нашрининг қайд этишича, намойишлар аксарият шаҳарларда тинч ўтган. Фақат мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Ресифи шаҳрида полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқ қўллаган.
Жаир Болсонару пандемия тарқалашининг бошида коронавируснинг хавфлигини инкор қилиб, у ҳаддан зиёд бўрттирилган деб айтган эди. Узоқ вақтда мамлакатда эпидемия сабаб чеклов чораларини киритишдан бош тортган. Пандемияга қарамасдан ўз тарафдорлари билан учрашувларда иштирок этишни давом эттирган. Бу тадбирларда кўпинча ниқобсиз пайдо бўлган. Ўтган йил июль ойида сиёсатчи коронавирусни бошдан кечирди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилияда 16,4 миллиондан зиёд киши коронавирус билан касалланган. Шулардан 461 нафари вафот этган. Мамлакат дунёда COVID-19 дан ўлим бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала