Спорт

Гимнастикачи Сабина Тошкенбоева Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

© Пресс-служба НОКГимнастка из Узбекистана Сабина Ташкенбаева завоевала лицензию на Олимпиаду в Токио
Гимнастка из Узбекистана Сабина Ташкенбаева завоевала лицензию на Олимпиаду в Токио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2021
Бу бадиий гимнастика бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритилган биринчи лицензиядир.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Италиянинг Песаро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи якунланди. Унда ўзбекистонлик гимнастикачи Сабина Тошкенбоева Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, барча босқичлар якуни бўйича Тошкенбоева 130 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Бу лицензия учун курашаётган спортчилар орасида иккинчи кўрсаткич: Екатерина Веденеева (Словения) – 145, Сабина Тошкенбоева (Ўзбекистон) – 130, Чисаки Оива (Япония) – 118.
“Бу бадиий гимнастика бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритилган биринчи лицензия ҳисобланади”, - дейилган хабарда.
Таэквондисты Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2021
Спорт
Ўзбекистонлик таэквондочилар илк бор тўлиқ таркибда Олимпиадада қатнашади
Таъкидланишича, олдинда гуруҳ машқи бўйича ўзбекистонлик гимнастикачиларни Тошкентда ўтадиган лицензион Осиё чемпионати кутиб турибди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала