Сиёсат

Мирзиёев Сеулдаги саммитда иштирок этди: асосий фикрлар

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2021
Президент Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммитида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Корея президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди.
Икки кунлик форум кун тартибидан иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтиш, “яшил” тикланиш ва углерод нейтраллигини таъминлаш, шунингдек, БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва Иқлим бўйича Париж битими қоидаларини бажариш масалалари ўрин олган.
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳридаги халқаро саммитда нутқ сўзлайди
Тадбирда дунёнинг етакчи мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарлари, юқори даражадаги вакиллари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Мирзиёев ўз нутқида “яшил” тикланиш соҳасида мамлакатда амалга оширилаётган янгиланишларнинг муҳим йўналишларини қайд этди ҳамда бу борадаги халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди.
Давлат раҳбари “яшил” ва барқарор тараққиётга хизмат қиладиган самарали қарорлар қабул қилиш учун бутун халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Орол денгизи ҳалокатининг глобал оқибатларини енгиб ўтиш бу борадаги устувор вазифалардан бири сифатида белгиланди. Мазкур йўналишдаги ишларни, шу жумладан махсус ташкил этилган БМТ Траст жамғармаси, Яшил ўсиш глобал институти, “P4G” шериклик платформаси ва бошқа халқаро институтлар доирасида биргаликда фаол давом эттириш таклиф этилди.
Высохшее Аральское море в Каракалпакстане - кладбище кораблей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2021
Жамият
БМТ Ўзбекистоннинг Оролбўйи минтақаси бўйича ташаббусини якдиллик билан қабул қилди
Ўзбекистон Париж битими доирасида 2030 йилга қадар парник газларини атмосферага чиқаришни қисқартириш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга содиқ экани таъкидланди.
Шу муносабат билан “яшил” технологияларни кенг жорий қилиш ва “яшил” энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш Ўзбекистонда яқин ўн йилда қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 3 баробардан зиёдга кўпайтириш имконини бериши қайд этилди.
Келгуси йили Ўзбекистонда “Ривожланаётган мамлакатлар учун яшил энергетика” мавзусида халқаро конференция ўтказиш, шунингдек, “яшил” истеъмол маданиятини шакллантириш мақсадида “яшил иқтисодиёт”ни барпо этишга ёшларни жалб этиш бўйича махсус дастурни амалга ошириш ташаббуслари илгари сурилди.
Президент ушбу муҳим соҳада амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон "P4G" шериклигига қўшилиш ҳамда унинг тўлақонли иштирокчисига айланишга тайёр эканини билдирди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала