Жамият

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 100 минг нафардан ошди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишМосковский клинический центр инфекционных болезней "Вороновское"
Московский клинический центр инфекционных болезней Вороновское - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2021
Кеча 280 кишида коронавирус аниқланди, 2 нафар бемор коронавирусдан вафот этди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда яна 280 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 100 124 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Кеча энг кўп касалланганлар Тошкент шаҳри (127), Тошкент (46) ва Самарқанд (40) вилоятларида аниқланган. Қолган ҳудудларда 2 тадан 13 тага янги касалланиш ҳолати қайд этилган.
Мамлакатда соғайганлар 95 786 (+257) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Кеча яна икки бемор вафот этиб, қурбонлар сони 690 нафарга етган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3648 нафар бемор даволанмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала