Маданият

Ўзбекистонда яна бир байрам пайдо бўлади

Ноты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2021
15 апрель Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни сифатида белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Олий Мажлис Сенати ўн бешинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда парламентнинг юқори палатаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қонун билан 15 апрель Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни сифатида белгиланмоқда.
Хабарда айни пайтда дунёнинг кўплаб давлатларида ушбу сана Халқаро маданият куни сифатида нишонланиши қайд этилган.
Во Дворце культуры МВД проходит награждение волонтеров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Жамият
ИИВ маданият саройида кўнгиллилар тақдирланди
Таъкидланишича, мамлакатда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган фуқароларни шу байрам кунида “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирлаш кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала