Россияликлар Ўзбекистонга саёҳат учун асосий йўналишлардан бири сифатида қарашмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровМечеть Калян считается одной из древнейших во всей Центральной Азии и крупнейшей после самаркандской мечети Бибиханум
Мечеть Калян считается одной из древнейших во всей Центральной Азии и крупнейшей  после самаркандской мечети Бибиханум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2021
Oбуна бўлиш
Мутахассислар россиялик сайёҳлар май ойида қайси давлатларга кўпроқ чипта излашганини таҳлил қилишган.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистон май ойида россияликлар авиачипта қидирган энг оммабоп мамлакатлардан бири бўлди. Бундан Туту.ру сафар ва саёҳатлар хизмати маркази тадқиқоти натижалари дарак бермоқда.
Мутахассислар сайёҳлар май ойида қайси давлатларга кўпроқ чипта излашганини таҳлил қилишган. 2021 йил ёзида Москвадан учиб кетиш йўналишлари бўйича қидирилган сўровлар ўрганилган.
Тадқиқот Россия фуқароларининг аксарияти (76 фоизи) мамлакат шаҳарларига саёҳат қилишни афзал билишларини кўрсатган, 24 фоизи эса чет эл давлатларини танлашган.
“Шундай қилиб, Собиқ иттифоқ мамлакатларига – Ўзбекистон, Қирғизистон, Арманистон, Озарбайжон, Тожикистон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова ва Украинага кўпроқ чипта излашмоқда”, - дейилади RT хабарида.
Ушбу давлатларга ёз ойида изланган чипталарнинг қарийб 70 фоизи тўғри келган.
Шунингдек, ёз учун қидирилган чипталар топ йигирматалигига Туркия, Греция, Грузия, Миср, Болгария, Кипр, Черногория, БАА, Сербия ва АҚШ киритилган.
Медресе Кукельдаш и мечеть Ходжа Ахрар Вали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Ўзбекистон жорий йилда 1,7 млн хорижий сайёҳни жалб қилишни режалаштирган
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия туроператорлари бирлашмаси (АТОР) ижро этувчи директори Майя Ломидзе россиялик сайёҳларнинг жорий йил ёз мавсумида Ўзбекистонга саёҳат қилишларига рейслар сони ва чипталар нархи халал бераётганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0