Ҳодисалар

Тошкент кўчаларида “Porsche Taycan” ЙТҲга учради

© Пресс-служба ГУБДДВ Ташкенте произошло ДТП с участием Porsche Taycan
В Ташкенте произошло ДТП с участием Porsche Taycan - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2021
31 ёшли “Porsche Taycan” ҳайдовчиси С.А. ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида йўл четидаги ариқ устига тўхтаб қолган.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. ИИВ ЙХҲББ пойтахтда йўл-транспорт ҳодисасига учраган “Porsche Taycan” юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида рўй берган. 31 ёшли “Porsche Taycan” ҳайдовчиси С.А. ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги ариқ устига тўхтаб қолган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала