Ҳодисалар

Андижонда келин қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Андижон вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Андижонда келин ўз қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилмоқда” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалган эди.
“Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан батафсил ахборот тақдим этилади”, - дейилган хабарда.
Горящий человек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2021
Ҳодисалар
Сирдарёдаги далалардан бирида буткул куйиб кетган жасад топилди
Бош прокуратура матбуотининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Олтинкўл тумани ИИБ Тергов бўлими тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала