Ҳодисалар

Aндижонда кетмон билан уриб ўлдирилган аёл воқеаси тафсилотларига ойдинлик киритилди

© ГенпрокуратураЗдание Генеральной прокуратуры Узбекистана
Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Аниқланишича, Aндижонда кетмон билан уриб ўлдирилган аёлни собиқ келини эмас, балки у билан турмуш қурган эркак ўлдирган. Эркак ҳозир ҳибсга олинган.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Бош прокуратура Aндижонда кетмон билан уриб ўлдирилган аёлни собиқ келини эмас, балки у билан турмуш қурган эркак ўлдирганини маълум қилди.
Аввалроқ Aндижонда келин ўз қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилаётганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Ҳодисалар
Андижонда келин қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилмоқда
Аниқланишича, 44 ёшли эркак М.Э. 14 апрель куни соат 17:42 ларда Олтинкўл тумани "Марказ" МФЙдаги уйда яшовчи М.Эргашева (1942 й.т.) билан хонадонни девор билан бўлиш масаласи юзасидан ўзаро тортишиб қолган. Кейин қўлидаги кетмон билан жабрланувчининг бошга уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлган.

Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, қотилликда гумонланувчи эркак М.Э. марҳуманинг собиқ келини билан турмуш қуриб, яшаб келган.

Ҳодиса жойи кўздан кечирилганда 2 дона хўжалик кетмони, 1 дона темир кетмон ва қонга ўхшаш доғлардан намуналар олинган.
Гумонланувчи М.Э.дан 14 апрель куни олинган қон намунасида 1,5 фоиз этил спирти борлиги аниқланган.
М.Э.га нисбатан 15 апрель куни ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айб эълон қилган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала