Дунёда

“Беморнинг кўзи олиб ташланди”: Ҳиндистондан сўнг Миср ҳам “қора моғор” ҳужумига учради

© REUTERS / Amit DaveИндийцы молятся после нанесения на тело коровьего навоза для поднятия иммунитета и защиты от коронавируса
Индийцы молятся после нанесения на тело коровьего навоза для поднятия иммунитета и защиты от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Ҳиндистонда сўнг Мисрда 7 киши “қора моғор” – мукормикоз касаллигига чалинди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ҳиндистонда сўнг Мисрда 7 киши “қора моғор” – мукормикоз касаллигига чалинди.
Бундан аввал бу ўта хавфли касаллик Ҳиндистонда аниқланди: шифокорлар инфекция мияга ўтиб кетмаслиги учун беморларнинг кўзларини олиб ташлашга мажбур. Қора моғор”га чалинган беморларнинг тахминан 60 фоизи кўзларини йўқотишган.
Мисрда касаллик пайдо бўлгани ҳақида Заказик университети ректори Усмон Шаълён маълум қилди.
Ректорнинг сўзларига кўра, барча ҳолатлар Шарқия вилоятида қайд этилди.
“Уч нафар бемор моғор билан зарарланган органларни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилди, бир нафар беморнинг аҳволи оғир”, - деди ректор.
“Қора моғор” споралари тупроқ, чанг ва органик чириш маҳсулотларида сақланади. Бу замбуруғ одам организмига аксарият ҳолатларда ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмалари орқали тушади.
Мутахассислар таъкидлашича, мукормикоз бошқа замбуруғлар каби узоқ вақт давомида гормонлар билан даволанган ва кислород таъминотига уланган COVID-беморларда аниқланмоқда.
Касаллик, шунингдек, катта дозада стероидлар олган диабетикларда ҳам учрамоқда. Ушбу инфекция кўз, ўпка ва бурун-ҳалқумни шикастлайди.
Айни вақтда Ҳиндистонда “қора моғор”га чалинганлар сони 11 мингдан ошди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала