Дунёда

Инсоният COVID-26 ва COVID-32 дуч келиши мумкин - АҚШ олими

© AP PhotoИзображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV
Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Америкалик олим Питер Хотез COVID-26 ва COVID-32 хавфи ҳақида огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. COVID-19нинг келиб чиқишини пухта ўрганиб чиқиш керак, акс ҳолда инсоният COVID-26 ва COVID-32 хавфига дуч келиши мумкин, деди америкалик олим ва АҚШда коронавирус ва юқумли касалликлар бўйича мутахассислардан бири Питер Хотез. РИА Новости.
"Бу XXI асрдаги учинчи йирик коронавирус эпидемияси ёки пандемия (SARS ва MERSдан кейин) ... Ҳозиргиси - ҳисоб бўйича учинчиси. Табиат она бизга нима бўлишини айтмоқда: агар биз COVID-19 келиб чиқишини тўлиқ тушунмасак COVID-26 ва COVID-32 бўлади", - деди эксперт NBC News эфирида.
Хотез янги коронавируснинг "авж олиши"ни текшириш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун вирусологлар, эпидемиологлар ва бошқа мутахассисларни эпидемия бошланган Хитойнинг Ухан шаҳрига юбориш керак. У ерда улар маълумот ва керакли намуналарни тўплашлари керак, деб қўшимча қилди олим.
Экспертнинг фикрига кўра, бу масалада Хитой билан ҳамкорлик қилмасдан коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисида маълумот олиш қийин бўлади.
"Ўйлайманки, Хитойда етакчи эпидемиолог ва вирусологлар гуруҳи ҳайвонлар, одамлар, намуналар ва лабораторияларга тўсиқсиз кириш имкониятига эга бўлиши учун биз Хитойга кучли босим ўтказишимиз керак, шу жумладан санкциялар билан", - деб қўшимча қилди Хотез.
Аввалроқ, Оқ уй баёнот тарқатди, унга кўра коронавируснинг илмий лабораториядаги фавқулодда ҳолат туфайли тарқалиши версияси ҳали ҳам инкор этилмаяпти. Хабарда АҚШ президенти Жо Байден мамлакат разведка хизмати вирус келиб чиқишининг 2та версияси келтирилади: вируснинг ҳайвон ва лабораториядан одамларга юқиши; 90 кун ичида разведка икки баробар куч сарфлаган ҳолда маълумотларни тўплаб, таҳлил қилишни давом эттириши, натижаси бўйича кейин президентга ахборот бериши керак.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала