Жамият

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмланадиганлар рўйхати кенгайтирилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишВакцина "Спутник V"
Вакцина Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
31 майдан бу рўйхатга чет элга ўқишга борадиган талабалар, журналистлар, блогерлар, ёзувчилар қўшилди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланадиганлар рўйхати кенгаймоқда. Бу ҳақда республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова маълум қилди.
“31 май кунидан бошлаб бу рўйхатга чет элга ўқишга борадиган талабалар, оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар), ёзувчилар, телерадиокомпанияда хизмат қилувчи ходимлари қўшилди”, - деди Тоирова.
Вакцинация Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2021
Жамият
Самарқанд ва Наманган вилоятларида аҳолини “Спутник V” билан эмлаш бошланди
Ўзбекистонда аҳолини 1 апрелдан коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланган эди. Биринчи навбатда 65 ёшдан юқори кишилар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассаса тарбияловчилари ҳамда сурункали хасталиклари бор фуқароларни эмлашга эътибор қаратилди. Аҳоли ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca ва “Спутник V” вакциналари билан эмланмоқда. Айни кунгача мамлакатда жами 1,9 миллиондан зиёд вакцина дозасидан фойдаланилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала