Республиканинг халқаро аэропортлари “Uzbekistan Airports” бошқаруви остига ўтади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАэропорт в городе Бухара, Узбекистан
Аэропорт в городе Бухара, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, “Uzbekistan Airports” барча аэропортларнинг ягона ижро этувчи органига айланган.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. “Uzbekistan Airports” компанияси Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортлар билан бошқарув бўйича шартномалар имзолади. Бу қарор президентнинг мамлакат фуқаро авиацияси корхоналарини қўллаб-қувватлаш ва трансформация қилишга оид қарорига кўра қабул қилинган. Бу ҳақда компания матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Қайд этилишича, шу тариқа “Uzbekistan Airports” барча аэропортларнинг ягона ижро этувчи органига айланган. Ягона орган сифатида компаниянинг асосий вазифалари барча аэропортларни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш, уларнинг фаолиятини услубий бошқариш ва аэропорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш учун молиявий оқимларни тўплаш ва янги технологияларни жорий этишдан иборат бўлади.
Боинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
"Uzbekistan airways" ва "Uzbekistan airports" трансформация қилинади
Хабарда ёзилишича, ҳар бир аэропорт устави, уларнинг ташкилий тузилмалари ва штат жадвалига ўзгартиришлар киритилган. Қолаверса, ходимлар маошини оширишга қаратилган KPI рағбатлаштириш методикаси жорий қилинган.
Компания раҳбари Раъно Жўраеванинг сўзларига кўра, тез орада йўл харитасини яратиш ва мамлакатнинг барча халқаро аэропортларида тўлақонли ишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0