Россия совғаси "Шон-шараф" музейига топширилди

© Пресс-служба НЦПЧКоллекция "Маршал Жуков" передана Музею Славы в Ташкенте
Коллекция Маршал Жуков передана Музею Славы в Ташкенте   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Oбуна бўлиш
Россия томонидан туҳфа қилинган "Маршал Жуков" номли махсус коллекция Ғалаба боғидаги "Шон-шарафлар музейига топширилди.
ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Россия Давлат Думасининг Мудофаа қўмитаси раиси Владимир Шамановнинг Ўзбекистон “Инсон ҳуқуқлари” миллий маркази делегациясининг Россияга ташрифи вақтида тақдим этилган махсус совғаси Тошкентдаги Ғалаба Боғидаги Шон-шараф давлат музейига топширилди.
“Маршал Жуков” деб номланувчи ушбу бадиий қийматга эга бўлган буюмлар мажмуаси– нафис дид билан ишлов берилган рангин ёғоч қутича ва мўъжаз эсдалик ручкадан иборат.
“Шон-шараф” давлат музейи директори, полковник Мухторжон Шокиров ноёб экспонат учун миннатдорчилик билдирар экан, ушбу қимматли туҳфа музейнинг хорижлик давлат ва жамоат арбоблари тақдим этган совғалар бўлимидан муносиб жой эгаллашини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 18 май куни Москвада “Ғалаба боғи фалсафаси” китобининг тақдимот маросимини ўтказган этган эди.
Маълумот учун: “Шон-шараф” давлат музейига 2020 йил октябрь ойида кенг омма учун очилган эди. Музейдаги экспонатларнинг жами сони 30 мингтага яқин бўлиб, шундан 12 мингтаси намойишга қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0