Жамият

Сайлов кодексига ўзгартириш киритилди

© Sputnik / Максим БлиновКак голосовали узбекистанцы в Москве на парламентских выборах
Как голосовали узбекистанцы в Москве на парламентских выборах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Эндиликда сайлов бюллетенига номзоднинг эгаллаб турган лавозими, иш жойи киритилмайди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар фақат судлар томонидан кўриб чиқилади.
Президент сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси 8–18 аъзодан иборат таркибда тузилади. Илгари 6-8 нафар эди.
Эндиликда сайлов бюллетенига номзоднинг эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи киритилмайди.
Выборы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
Сиёсат
Расман: президент сайловлари октябрь ойида ўтказилади
Сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилади. Бунда ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ амалдаги Сайлов кодексига қатор ўзгартишлар киритилиши кутилаётгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала