Колумнистлар

СокоФест – эгасиз ҳайвонлар фестивали Ўзбекистонга нима беради

© SputnikВ Ташкенте впервые прошел фестиваль "СОКО"
В Ташкенте впервые прошел фестиваль СОКО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Ўтган дам олиш кунларида Тошкентда илк бор “СОКО” фестивали бўлиб ўтди. Унинг асосий мақсади - уйсиз ҳайвонлар муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратиш.
СОКОлойиҳасининг ташаббускори –Ангелина Шарипова. У 2013 йилдан буён волонтёр сифатида эгасиз ҳайвонлар муаммолари билан шуғулланади. Ўшанда Ангелина илк бор “Ҳаёт” эгасиз ҳайвонлар бошпанасига илк бор фотосуратчи сифатида келган эди.
“СОКО – (СОбака ва КОшка сўзларидан олинган) лойиҳасини ташкил қилиш ғояси Россияда ўтказиладиган Юна-Фест фестивалига ўхшаш. Бу эгасиз ҳайвонлар учун янги уй топиш мақсадида ташкил қилинадиган кўргазмалар сериясидир. Мен уларнинг ижтимоий тармоқларига кирдим, фото ва видео ҳисоботларини томоша қилдим. Менга жуда ёқди, ўзим ҳам у ерга боргим келди. Бизда ҳам шунақа фестивал ташкил қилса яхши иш бўлиши мумкин деган ғоя келди.
Фестивалнинг биринчи кунида биз фақат итларни олиб келдик. Улар -10 та. Иккинчи кунда кўргазмада 11та мушук намойиш қилинди. Барча ҳайвонлар “Четыре лапы” (Тўрт оёқ) эгасиз ҳайвонлар бошпанасидан олиб келинган”, - дейди Ангелина.

СОКО лойиҳаси

Лойиҳага тайёргарлик 2020 йилнинг август ойида бошланган эди. Пойтахтада эгасиз ҳайвонлар учун ташкил қилинган йирик бошпаналардан ташқари (у ерда 100дан ортиқ ҳайвонлар сақланади) ўнга яқин кичикроқ жойлаш ҳам бор. Уларга ҳам эътибор ва кўмак керак.
Шафқатсиз муносабатга дуч келган ҳайвонларга, ҳолларда нафақат меҳр, балким тиббий ёрдам ҳам керак. Аксарият оғир шароитларда инсон ўзига ўзи ёрдам бера олса, қийин аҳволга тушиб қолган ҳайвонларга – биз керакмиз.
© SputnikВ Ташкенте впервые прошел фестиваль "СОКО"
В Ташкенте впервые прошел фестиваль СОКО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
В Ташкенте впервые прошел фестиваль "СОКО"
Джиджи (ит) бир кўзидан маҳрум бўлган, болалар унинг бошига тош билан қаттиқ уриши оқибатида. Чебурашканинг (ит) орқа оёғининг пастки қисми йўқ, Рональднинг – эса олд чап оёғи йўқ. Кўчада қаровсиз қолдирилса, ушбу итларнинг барчаси нобуд бўлиши аниқ. Шу сабабли ҳам уларга инсон ёрдами, эътибори керак.
“Джиджи” кўп қаватли уйлар ҳовлисида яшарди. Бир куни болалар унинг бошига тош билан қаттиқ уриши оқибатида унинг бир кўзи кўрмай қолади. Бу ҳам етмагандек, болалар яна уни хўрлашда давом этади. Бир аёлнинг унга раҳми келиб, болалар қўлидан тортиб олади. Ўшанда унга эндигина уч ой тўлган эдди.
Чебурашка ва Рональд эса, бир оёғи йўқ бўлишига қарамасдан жуда қувноқ ва фаол. Баъзан уларда уч эмас бир неча оёқлар ўсиб чиққандек туюлади. Улар одамлар билан мулоқот қилишни яхши кўришади.
© SputnikВ Ташкенте впервые прошел фестиваль "СОКО"
В Ташкенте впервые прошел фестиваль СОКО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
В Ташкенте впервые прошел фестиваль "СОКО"
Фестиваль доирасида фото ва рассомлик кўргазмалари, экспертлар лекциялари ҳам бўлиб ўтди. Жумладан Ангелина Шарипова суратга олган лавҳалар ҳам намойиш этилган.
Фестиваль иштирокчиларида “Ҳайвонларни стерилизациява қилиш ва ахталаш” мавзусига бағишланган лекциялар катта қизиқиш уйғотди. Ушбу мавзуда “ДокторВет” ветеринар шифохонаси докторининг лекцияси тингланди.

“Ҳаёт” фонди

Ундан ташқари “Ҳаёт” фонди раҳбари Ирода Маткаримова ҳам ўз лекцияси билан чиқди. “Уйсиз ҳайвонлар йўқ мамлакат” мавзусида бўлиб ўтган лекцияда дунёда 200 миллиондан ортиқ қаровсиз итлар борлиги ва Голландияда ушбу муаммо қандай ҳал қилингани ҳақида батафсил маълумот берилди. Лекцияда айтилишига кўра, бугунги кунда Голландияда бирорта ҳам уй ҳайвони йўқ. У ерда аҳоли исталган вақтда эгасиз ҳайвонлар бошпанасига мурожаат қилиб уларга маъқул бўлган жониворни олишлари мумкин. Шу тариқа кўчларда бирорта қаровсиз жонивор йўқ.
“Голландия ҳукумати ана шундай натижага мажбурий оммавий стерилизация ва ахталаш орқали эришган. Биз ҳам ўз ишимизда уларнинг тажрибасини қўллашга ҳаракат қилмоқдамиз. Бунга давлатнинг иштирокисиз эришиш мумкинми? – Агар аҳоли фаол иштирок этса – Ҳа. Бизнинг фаолиятимиз, журналистлар ва блогерлар томонидан ёритилиб борилса, нафақат келиб тушаётган хайриялар балким волонтёрлар сони ҳам ошади”, - дейди Ҳаёт фонди раҳбари.
Ирода айтишига кўра, Ўзбекистондаги энг йирик бошпана учун ойига 200 млн сўм харажат қилинмоқда. У ерда 2,5 мингга яқин жониворлар бор. Унинг эвазига Қибрай ва Чирчиқ туманларида эгасиз ҳайвонларни вақтинча сақлаш жойи йўқ. Кўчада тутиб олинган қаровсиз ҳайвонлар тўғридан-тўғри шу ерга олиб келинади.
© SputnikВ Ташкенте впервые прошел фестиваль "СОКО"
В Ташкенте впервые прошел фестиваль СОКО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
В Ташкенте впервые прошел фестиваль "СОКО"
Ҳаёт фонди асосчисининг сўзларига кўра, бошпанада ҳар куни камида бир нафар уй ҳайвони ўзига янги уй топади. Баъзан ёппасига 10та ёки 50тагача итлар янги эгаларини топишади. Бошпанада фаолиятнинг ушбу йўналишига ҳам алоҳида эътибр берилмоқада. Итларнинг баъзилари кинологик хизматларга олиб кетилади. Асосийси – уларнинг барчаси одамларга ўргатилган ва дресисровка қилиниши мумкин.
“Бу масала билан мен шахсан ўзим шуғулланаман. Биз кинология хизматлари, ИИББ, ИИВ, чегара хизматлари билан шартномалар тузамиз. Бизнинг аксарият итларимиз – жуда яхши қўриқчилар. Улар соғлом, эмланган ва яхши жисмоний формада”, - дейди Ирода Маткаримова.

Сардобада тажрибаси

Ирода Мтакаримова ўтган йили Сардоба фожеаси вақтида уй ҳайвонларини қутқариш амалиёти ҳақида ҳам ҳикоя қилиб берди. Ўзбекистон ФВВ ва ИИББдан олинган махсус рухсатнома асосида фонд волонтёрлари Сардобада табиий офат юз берган кунларида қаровсиз қолган уй ҳайвонларини қутқаришни ташкил қилган эдилар.
“Биз 35та ит ва 5та мушукни ва бир уй қушини қутқариб қолдик. Сув тошқини юз берганда кўплаб итлар занжирда боғланган бўлган. ФВВ ходимлари ёрдамида биз уларни қутқариб қолдик. Кейинчалик улардан 30 нафарини олдинги эгалари ёки янги эгаларни топишди. Айримлар ўз итларини олиб кетишга имкони бўлмасада уларни бошқа кишига бермасликни сўрашди. Биз уларнинг ҳам жониворларига қараб турдик”, - деб ҳикоя қилаяди Ирода.

Яхшилик дарслари ва янги бошпана

Бугун “Ҳаёт” фонди ҳамда “Меҳр ва оқибат” жамғармаси биргаликда талабалар учун яхшилик дарслари ўтказишмоқда. Ушбу ташаббус нафақат зооҳимоячилар балким ўқув муассалалари раҳбарлари томонидан ҳам қўллаб қувватланди.
© Пресс-служба компании AKFAСтроительства приюта для бездомных животных "Мехр" в Ташкентской области
Строительства приюта для бездомных животных Мехр в Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Строительства приюта для бездомных животных "Мехр" в Ташкентской области
Ушбу амалиётга икки ўспирин итни дарахтга осиш воқеасидан кейин янада кўпроқ эътибор берила бошланди. Яхшилик дарсларида ҳайвонларга қандай муносабатда бўлиш ўргатилади. Ахир тўрт оёқли дўст болаларни ёшликдан кўнгилли, меҳрбон бўлиш ва бефарқ бўлмасликка ўргатади.
Ирода Маткаримова айтишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда ҳайвонларни тутиш муаммосини ҳал қилса бўлади. Айни дамда AKFA Group ташаббуси билан “Меҳр” янги бошпанаси қуриш ишлари олиб борилмоқда.
“Бугунги кунда бетон ишлари якунланган, итлар учун қафаслар қуриш ишлари олиб борилмоқда. Маъмурий бинода ҳам бетон ишлари тугатилган, металл конструкцияларини йиғиш, электр симлари ўтказиш ишлари кетмоқда. Трансформатор қуриб битказилган сув сақлаш резервуари қурилмоқда”, - дейишди компанияда.
Янги бошпана Пскент туманида жойлашган бўлиб 1 гектар ерни эгаллайди. У ерда бир вақтнинг ўзида 1000га яқин итлар жойлашиши мумкин.
Бу ерда шунингдек итларни айлантириш, она ит ва бола итлар учун алоҳида бўлинмалар, маъмурият учун алоҳида бино ҳамда тиббий бўлим бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала