Тошкент вилоятида янги улоқ-кўпкари спорт клуби иш бошлади

© XSВ Ташкентской области открылся конно-спортивный клуб "Bayir"
В Ташкентской области открылся конно-спортивный клуб Bayir - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Oбуна бўлиш
"Bayir" улоқ - кўпкари спорт клубида 100 бошгача зотли отларни парвариш қилиш, чоптириш ва анъанавий от ўйинларига ўргатиш учун шароитлар яратилган.
ТОШКЕНТ, 31 май - Sputnik. Кеча, 30 май куни Тошкент вилоятида "Bayir" улоқ - кўпкари спорт клубининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Халқ сўзи нашри.
"Bayir" улоқ - кўпкари спорт клуби Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси ташаббуси билан давлат – хусусий шерикчилик асосида ташкил қилинган. Спорт клубида 100 бошгача қорабайир зотли отларни чоптириш, боқиш ва парваришлаш, шунингдек, миллий ва анъанавий от ўйинларини ўргатишга мўлжалланган барча зарур шароитлар яратилган.
Клубнинг тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Тошкент туман ҳокими Одилхон Рустамов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси раиси Набижон Жўраев ва бошқа шахслар иштирок этишди.
Янгиликлар лентаси
0