Ҳодисалар

Тошкентда “Lacetti” ҳайдовчиси уриб юборган пиёда вафот этди

© CC0 / Unsplash / Egor MyznikПешеходный переход
Пешеходный переход - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
ЙТҲ натижасида 55 ёшли пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Тошкентда машина уриб юборган эркак бир неча кун ўтиб касалхонада вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) хабар қилмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси 21 май куни Янгиҳаёт тумани Бинокор кўчасида рўй берган. 54 ёшли “Lacetti” автомобили ҳайдовчиси С.С. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган.
Спидометр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2021
Ҳодисалар
Андижонда бир гуруҳ 11-синф битирувчилари машиналарда хавфли ҳаракатланди
ЙТҲ натижасида 55 ёшли пиёда А.Б. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. У 27 май куни тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этган.
Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала