Колумнистлар

Беларуснинг АҚШга “хавфи катта”: унга қарши санкциялар киритилади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишАкции протеста в Минске
Акции протеста в Минске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Меделеев таблицасидаги 19 элемент – калий – ЕИ томонидан Беларусга қарши киритилиши мўлжалланган санкцияларнинг асосий объектига айланиши мумкин.
Ангелина Павлова
Калий экспорти бўйича Беларус кўрсатгичлари – орзу қиладиган даражада ажойиб деса бўлади: 2013 йилда “Беларуськалий” давлат корхонасининг жаҳон бозоридаги улуши 12,5 %ни ташкил қилган бўлса, 2019 йилга келиб у деярли 18 %ни ташкил қилди.
Соф рақам кўрсатгичларида бу 7 миллион тоннадан 12 миллион тоннага етди. Бу соҳада "Беларуськалий" жаҳон бозорида домий етакчи бўлган Канададан ҳам ўзиб кетди.
"Беларуськалий"нинг экспорт жуғрофияси ҳам ҳайратланарли – унинг маҳсулоти дунёнинг 138 мамлакатига етказиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, бор йўғи икки йил олдин, Беларусь – мутлақ “нормал” давлат эди. У ерда ҳеч қандай “диктатура режими” ҳам йўқ эди. Европа ва жаҳон чемпионатлари ўтказиларди, Лукашенкони ҳам барча давраларда жон деб қабул қилишарди. Бунга спортнинг 15 тури бўйича ўтказилган Европа Олимпиада ўйинлари ёки Украина ва ДНР-ЛНР ўртасида имзоланган Норманд тўртлиги (Минск) шартномалари мисол бўлиши мумкин.
Хўш, нима содир бўлди-ки Брюссель ва Вашингтон бирдан Беларус ичида “қўзғолон” кўтаришга, буни эплай олмаганидан сўнг эса тўғридан тўғри таҳдид ва иғвога (провокация) ўтишди?
Эйфел минораси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2016
Дунёда
АҚШ ва Европа аҳолиси иқтисодий таназзул сезмоқда
Балким ўтган йил августда бўлиб ўтган Беларус президенти сайлови сабаб бўлгандир? – Э йўқ!
Энг катта сабаб – АҚШнинг Трамп бошчилигидаги маъмурияти томонидан “калийнинг АҚШ хавфсизлиги учун стратегик аҳамиятга эга элемент” деб тан олиниши бўлган. Ушбу ҳужжат расман 2018 йилнинг май ойида пайдо бўлган эди.
Reuters агентлиги хабарига кўра, калийни асосан четдан сотиб оладиган АҚШ, ушбу борада “хорижий давлатлар нодўст ҳаракатлари олдида потенциал заифликка эга”. Уни етказиб беришда узилишлар АҚШ учун жиддий нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин.
Хўш, Беларуськалийнинг бунга нима алоқаси бор?
Гап шундаки, калий – бу ўғит ишлаб чиқаришда ўта муҳим элемент ҳисобланади. Усиз ҳеч бир ўсимлик ўсмайди, гуллар очилмайди, буғдой тгмайди, ҳосилдорлик кескин тушиб кетади, ўсимликлар зараркунандалар олдида ҳимоясиз бўлиб қолади.
Калий бўлмаса қишлоқ хўжалиги мутлақ инқирозга юз тутиши мумкин. Аграр соҳа ривожланган давлатларда эса – бунинг оқибатлари ҳалокатли бўлиши мумкин.
Ўшанда Ғарбнинг “шонли миллиарди”нинг тўкин озиқ-овқат расталари бир зумда тугаб қолиши мумкин. Пандемиянинг биринчи тўлқини даврида “цивилизация ўчоғидаги” харидорлар бир пачка макарон учун қандай муштлашгани, бировнинг саватчасидан ун ва ёрма ўғирлагани ҳалиям эсимизда.
Иккинчи томондан эса, Fitch агентлиги яқинда калий нархлари ошишини башорат қилишди ва албатта ўсиш томонига.
“220 доллар ўрнига калий 230 долларга чиқади. Бу сўнгги 10 йил ичида энг юқори нарх бўлади ва камида 2023 йилга қадар сақланиб қолади”, - дейди ёзади қувонч билан Fitch агентлиги.
Бундай вазиятда ким мўмайгина даромаднинг “тўғри ҳамён” ёнидан ўтиб кетишини истайди? “Нотўғри ҳамён” кимники эканини Ғарб аллақачон кўрсатиб турибди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги биноси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2017
Дунёда
Россия ТИВ АҚШ конгрессини "иқтисодий қамал" уюштирганликда айблади
Шу сабабли ҳам Ғарб ўтган йилдан бошлаб Беларус билан янгича “ҳисоб-китобни” бошлаган. “А –режа” иш бермаганидан сўнг "Б-режага ўтишган". Ҳа айтмоқчи, шиорлар ўша-ўша: демократия, озодлик, адолат ва ҳо казо.
А-режадаги Тихановская ва Колесниковалар фамилияси Б-режада Роман Протасевич ва Софья Сапегага ўзгартирилди, холос. Ундан сўнг эса, кучли иғво ва мухолифатчини ҳибсга олиш ва бу ҳақида бутун дунёга жар солиш. Буларнинг ҳаммаси идеал вақтда - айнан Европа саммити арафасида.
Бу жуда қулай - душман белгиланди, унинг ҳаракатлари қаттиқ танқид қилинди ва жамоат фикри тайёрланади. Саммитда эса ҳамма биргалашиб – санкция киритади. Натижада эса “озодлик ҳимояланган” ва калий бозоридаги кучли рақиб “четлатилган” - иқтисодий мақсад амалга ошди.

Аслида, бу кимнинг иқтисодий мақсади эди?

Калийнинг тўртдан бирини Беларусдан сотиб олаётган Европа фермерлари камчиликни қаердан тўлдиради? Беларус ҳаво ҳудудини айланиб ўтишга мажбур бўлаётган авиакомпаниялар керосинга ортиқча керосин харажатларини ким қоплайди?
Ҳозирча бу жиддий саволларга жавоб йўқ. Албатта Макрон, Меркель, ёки Ирландия, Эстония, Польша ёки ЕИнинг бошқа давлатлари бош вазирлари эмас.
Ошган харажатларни эса – оддий европаликлар тўлайди. Ҳар бир халқ ўзи танлаган раҳбарга лойиқ деганлари шу бўлса керак, ахир бугунги раҳбарларини уларнинг ўзи танлаган-ку.
Руководитель Центра экономических исследований Института глобализации и социальных движений РФ Василий Колташов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2020
Аналитика
АҚШ сиёсат кучи билан иқтисодий ғалабага эришмоқчи - эксперт
Санкциялар натижасида кимнинг ҳамёни тўлиши ҳам олдиндан маълум. Европаликлар эса ҳозирдан дастрўмол жамлаб қўйса бўлади. Чунки яқин орада уларнинг кўзлари ёшга тўлиши аниқ. Бу албатта “қувонч ёшлари” бўлади, Америка кимё корпорацияларининг даромадлари ошиши муносабати билан.
Жозеп Боррел айтмоқчи, ана шундай “ўта самарали санкциялар” ЕИнинг 24-25 июн кунлари бўлиб ўтадиган саммитида жорий этилиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала