Жамият

Кимларга квас ичиш мумкин эмас?

© Sputnik / Рамиз БахтияровПродажа кваса в Узбекистане
Продажа кваса в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Парҳезшунос-шифокор Ольга Кораблева квас ичиш тавсия этилмайдиган ташхисларни санаб ўтди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Парҳезшунос-шифокор Ольга Кораблева квас ичиш тавсия этилмайдиган ташхисларни санаб ўтди.
“Соғлик учун зарар бўлмаслиги учун кунига энг кўп 0,5 литргача квас ичиш мумкин. Катта ҳажмда ичимлик суюқликни ушлаб туриши мумкин, бу эса қон босими юқори бўлган кишиларга зарарли, шиш пайдо бўлишига олиб келиши мумкин”, - дейди шифокор.
Кваснинг кислоталилик даражаси юқори: ўт пуфагида ёки буйракда тошлар, жигар касалликлари, гастрит ва ошқозон яраси бўлган кишиларга бу ичимлик тавсия этилмайди.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
“Квас қизилўнгач пастки қисмида шиллиқ қаватнинг яллиғланиши, жиғилдон қайнашига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, квас ачиш жараёни натижаси тайёрланади, шунинг учун ичак касалликлари, хусусан, йўғон ичак яллиғланиши ташхиси қўйилган кишиларга тавсия этилмайди”, - дейди парҳезшунос.
Квас алкоголли ичимлик эмас, лекин унда кичик - 1,2%гача “градус” бор. Шу сабабли, ҳомиладор ва эмизикли оналар квас ичмаслиги керак.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала