Ўзбекистонда пандемия даврида соғлиқни сақлашга бағишланган халқаро анжуман старт олди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишВрач в запотевших защитных очках во время работы в госпитале для лечения зараженных коронавирусной инфекцией COVID-19
Врач в запотевших защитных очках во время работы в госпитале для лечения зараженных коронавирусной инфекцией COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилаётган анжуман - бутун дунёдаги COVID-19га қарши долзарб масалаларга бағишланган.
ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида “Пандемия даврида соғлиқни сақлаш: COVID-19га қарши курашда тажриба ва ютуқлар” мавзусида биринчи Халқаро илмий анжуман (онлайн шаклда) старт олди. Тадбир 4 июньга қадар давом этади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилаётган анжуман - бутун дунёдаги COVID-19га қарши долзарб масалаларга бағишланган.
Молодая самка шимпанзе Анфиса в парке флоры и фауны Роев ручей на окраине Красноярска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Вирусологлар янги хавфли пандемия ҳақида огоҳлантиришди
Халқаро илмий конгресс ишига АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Хиндистон, Европа давлатларидан Италия, Австрия, Чехия, Буюк Британия, Германия, Швеция, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон бошқа бир қатор чет эл мамлакатларининг етакчи мутахассислари иштироки режалаштирилган.
Пандемия даврида республикада қисқа вақт ичида 20 минг ўринли "Карантин Маркази" қурилди, шунингдек, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда жами 7 085 ўринли карантин марказлари фойдаланишга топширилди. Республикада жами 159 та муассасада 25 200 та шифо ўринлари, шу жумладан 2 500 та реанимация ўринлари ташкил этилди. Тошкент вилояти Зангиота туманида замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган 4 минг ўринли махсус юқумли касалликларга қарши шифохона қад ростлади.
В Уртачирчикском районе Ташкентской области появится карантинная зона для прилетающих из зарубежа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2020
Қулупнай ва даромад орзуси: карантин зонада ҳаёт қандай кечмоқда
"Инқирозга қарши курашиш" жамғармаси ҳисобидан коронавирус инфекциясини олдини олиш тадбирларига жами 4 825,0 млрд сўм маблағ ажратилган. Ушбу маблағ эвазига тиббиёт муассасаларини моддий техник базаси мустахкамланиб, замонавий асбоб анжомлар ва зарурий тиббий воситалар билан таъминланган.
Миллий референс лабораторияси барпо этилди ва сан-эпид хизмат таркибидаги лабораториялар 170 та ПЗР ускуналари билан жихозланган. Шунингдек коронавирус инфекцияси қарши дори воситалари, шахсий ҳимоя воситалари, тест-диагностикумлар, дезинфекцион ва антисептик воситалар маҳаллий ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, бугунги кунда амалиётга кенг кўламда жорий этилди.
Коронавирус инфекциясини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш бўйича дунё тажрибасига асосланган холда 8 та клиник стандартлар ишлаб чиқилди, 36280 нафар тиббиёт ходимларини билим савияси оширилишига эришилди.
Ампулы с вакциной ЭпиВакКорона, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Россияда тез орада коронавирусга қарши тўртинчи вакцина муомилага чиқарилади
Шунингдек, жорий йилда республика бўйича 4,1 млн. нафар хавф остидаги аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари тизимли равишда давом эттириб келинмоқда.
2020-2021 йилларда тиббиёт соҳасига алоҳида қаратилиб, 55 та хуқуқий меёрий хужжатлар қабул қилинди, жумладан, 5 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, 25 та президент қарор ва фармонлари ва 25 та ҳуқумат қарорлари қабул қилинди.
Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банклари иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Қарорини қабул қилиниши эвазига Санитария эпидемиология хизмати салоҳиятини янада оширишга эришилади.
Экспонаты выставки в Ухани, организованной выставочным центром, который был временным госпиталем во время пандемии коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
АҚШ коронавирус пандемияси учун айбдорни топди
Халқаро илмий конгресс республикада пандемия даврида COVID-19га қарши курашнинг миллий даражадаги ютуқлари ва истиқболлари бўйича халқаро тажриба алмашиш, тиббий ёрдамни ва эпидемияга қарши тадбирларни такомиллаштириш, лаборатория ташхисоти, реанимация ва интенсив терапиянинг энг муҳим муаммолари, касалликдан кейинги руҳий саломатлик ҳамда эмлаш тадбирларининг долзарб жиҳатларига қаратилган бўлиб, илмий амалий конгресс давомида олинган билим ва тўпланган тажрибалар алмашинуви республикамизда коронавирус инфекцияси бўйича вазиятни янада барқарорлашишига хизмат қилади.
Янгиликлар лентаси
0