Жамият

Ўзбекистонга "Спутник V" 70 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди

© Министерство здравоохранения УзбекистанаРоссийская вакцина "Спутник V"
Российская вакцина Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Республикага "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Куни кеча Россиядан "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди.
Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилганди (50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).
© Министерство здравоохранения УзбекистанаРоссийская вакцина "Спутник V"
Российская вакцина Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Российская вакцина "Спутник V"
Шунингдек, ўтган вақт мобайнида: AstraZenecaнинг — 660 минг доза, ZF-UZ-VAC2001нинг: 27 мартда — 1 миллион доза, 27 апрелда — 1 миллион доза, 18 майда — 1 миллион доза, 19 майда — 500 минг доза партиялари келтирилган.
Ўзбекистоннинг вакцина захираси 4 миллион 330 минг дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 2 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, республикада ковидга қарши эмланадиганлар рўйхати кенгайтирилди. 31 майдан рўйхатга чет элга ўқишга борадиган талабалар, журналистлар, блогерлар, ёзувчилар киритилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала