Қўрқинчли статистика: йил бошидан буён ЙТҲда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошди

CC0 / Michał Parzuchowski / UnsplashРебенок на краю скамьи
Ребенок на краю скамьи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Oбуна бўлиш
2731 жойда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойини сунъий ёритиш зарур.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. 2021 йилнинг 4 ойи давомида болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сони 25,3 фоизга, уларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров маълум қилди.
Маълум қилинишича, мактабларга етакловчи йўлларда пиёдалар светофорларини чақирув мосламасига ўтқазиш зарур 185 замонавий пиёдалар ўтиш жойлари етишмайди.
Пиёдалар йўлакчалари ташкил этилмаганлиги ва ёритилмаганлиги натижасида эрта тонгда ёки тунги вақтларда вояга етмаган пиёдаларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш имконияти чекланмоқда. 2731 жойда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойини сунъий ёритиш зарур.
В связи с новыми правилами ПДД вырос спрос на автомобильный знак Шипы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Ўзбекистонда ёмон йўллар сабаб қарийб 2 йил ичида 191 киши ҳалок бўлган
Шунингдек, мактабларда ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш талаб даражасида йўлга қўйилмаган. Ҳали-ҳануз бу йўналишда алоҳида дарслар ташкил этилмаган. Дарслар фақат бошқа фанлар ҳисобидан, етарли малакага эга бўлмаган ўқитувчилар томонидан олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йилнинг январь—март ойларида 1491 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилгани ва уларда 394 киши ҳалок бўлгани маълум бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0