Қозоғистон Сенати раиси Ўзбекистонга келади

© Пресс-служба Сената парламента КазахстанаСпикер сената Казахстана Маулен Ашимбаев
Спикер сената Казахстана Маулен Ашимбаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Oбуна бўлиш
Маулен Ашимбаев Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан музокаралар ўтказади.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. 3-4 июнь кунлари Қозоғистон парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Маулен Ашимбаев билан музокаралар ўтказади.
Азиз Абдухакимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2021
Қозоғистон ва Ўзбекистон умумий туристик виза жорий этишни якунламоқда - Абдуҳакимов
Шунингдек, ташриф доирасида Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйиш, Темурийлар тарихи давлат музейи, “Ҳазрати Имом”, Шайх Хованди Тоҳур мажмуалари, Қалдирғочбий мақбараси, Технопаркка ташриф буюриш, оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжуманлари ўтказиш ҳам назарда тутилган.
Маулен Ашимбаев 2020 йил май ойидан буён Қозоғистон парламенти юқори палатасининг спикеридир. Депутатлар уни бир овоздан сайлашган. Унга қадар бу лавозимда мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дарига Назарбоева ишлаган.
Янгиликлар лентаси
0