Иқтисод

Шавкат Мирзиёев Шеробод қуёш электр станцияси қурилишини бошлаб берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев дал старт строительству солнечной фотоэлектрической станции в Шерабадском районе Сурхандарьинской области
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев дал старт строительству солнечной фотоэлектрической станции в Шерабадском районе Сурхандарьинской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Станция учун 601 гектар майдон ажратилган. Уни 2023 йил августда ишга тушириш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Сурхондарё вилоятига келиб, Шеробод туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси қурилишига тамал тоши қўйди.
Лойиҳа доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуради. Шунингдек, 220 кВт кучланишли янги нимстанция ва “Сурхон” нимстанциясига уланиш учун 52 километрлик электр узатиш тармоғи барпо этилади.
Станция учун 601 гектар майдон ажратилган. “Masdar” компанияси 260 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилади. Станциянинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1,04 миллиард кВт/соатни ташкил этади.
Бунинг натижасида йилига 340 миллион куб метр табиий газ тежалиб, 300 мингта хонадон электр энергияси билан таъминланади.
Фотоэлектр станцияси қурилишида минг киши, битганидан кейин 120 нафар мутахассис ишлайди. Ушбу йирик иншоотни 2023 йил августда ишга тушириш режалаштирилган.
“Ҳар бир киловатт-соат электр энергиясини 1,8 цент нархида сотиб олиш имконияти пайдо бўлиб, бу республикамиз иқтисодиёти учун жуда катта ютуқ ва аҳолига енгилликдир” - деди президент.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан Осиё тараққиёт банки кўмагида амалга оширилаётган умумий қуввати 1 ГВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш дастурининг бир қисми ҳисобланади.
Солнце деньги бережет Заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Инфографика
Қуёш пул тежашда ёрдам беради
Шунингдек, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қуввати 200 мегаваттдан бўлган қуёш фотоэлектр станциялари, Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Қораўзак туманларида қуввати 100 мегаватли шамол электр станциялари, Бухоро ва Навоийда умумий қуввати бир ярим минг мегаватт бўлган 3 та шамол электр станцияларини қуриш бўйича келишувлар имзоланган.
Ўзбекистон 2030 йилга бориб қуёш электр станциялари қувватларини 5 минг, шамол электр станцияларини 3 минг ва гидроэлектр станциялар қувватини 4 минг мегаваттга етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала