Тошкентда боғча ёшидаги болалар ўртасида I-веломарафон ўтказилди

© Sputnik / Екатерина ЧесноковаВелопарковка городского общественного проката велосипедов
Велопарковка городского общественного проката велосипедов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Oбуна бўлиш
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган мактабгача ёшдаги болалар ўртасидаги I-веломарафон "Келажакка яшил қадам" шиори остида ўтказилди
ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Бугун, халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб Тошкент шаҳридаги Бобур номли Эко-паркда 6 ёшдаги болалар ўртасида "келажакка яшил қадам" шиори остида веломарафон ўтказилди.
Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.
Бунда давлат МТТларидан 65 нафар болалар беговелаларда ўзаро баҳслашдилар.
Замонавий беговелаларнинг асосий устун жиҳати шундаки, унда кичик ёшдаги болалар мувозанатни ушлашни қийинчиликсиз ўрганишади ва бу уларга келажакда оддий велосипедга ўтиш жараёнини осонлаштиради.
Экология, жисмоний маданият тарбияси масаласи ҳамда болалар ва ёшларни спортга оммавий равишда жалб қилиш масалалари Ўзбекистон Ҳукуматининг доимий диққат марказидадир.

Болалар веломарафонини ўтказишдан асосий мақсад - атроф-муҳитни сақлаш ва яшил транспорт туридан фойдаланишда болаларда турғун кўникмаларни шакллантириш, шунингдек, мактабгача ёшдаги болалар ўртасида велосипед спортини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва болаларда йўлларда ўзни тутиш маданиятини шакллантиришдан иборат эди.
Бу сингари болалар веломарафони Ўзбекистонда ва Марказий Осиё минтақасида илк маротаба ўтказилмоқда.
Веломарафон иштирокчилари бўлган болалар эсдалик медаллари, совғалар билан тақдирландилар, шунингдек, улар учун кўнгилочар дастурлар ташкил этилди.
Янгиликлар лентаси
0