Жамият

Янги ишчи гуруҳи йўллардаги муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобильное движение в городе
Автомобильное движение в городе  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Ишчи гуруҳ алоҳида эътибор йўл инфратузилмаси билан боғлиқ жиддий муаммоларга қаратади.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистонда йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
В ДТП в Ангрене с участием грузовика MAN и семи легковых автомобилей скончались пять человек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Ҳодисалар
Ангрендаги аянчли ЙТҲ тафсилотлари очиқланди
Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.
Таъкидланишича, гуруҳ йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олишнинг бугунги кундаги ҳолатини комплекс равишда ўрганади. Илғор хорижий тажрибаси ва илмий ёндашувларни қўллаш асосида норматив-ҳуқуқий ва манзилли ташкилий-амалий чораларни ишлаб чиқади.
Алоҳида эътибор йўл инфратузилмаси билан боғлиқ жиддий муаммолар – йўлларнинг ҳолати, пиёдалар ўтиш жойи, йўл белгилари, тартибга солинмаган чорраҳалар ва бошқаларга қаратилади. Уларни тубдан яхшилаш бўйича ҳар томонлама чоралар кўрилади.
Бундан ташқари, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилиб, кўриладиган комплекс чора-тадбирлар ҳақида жамоатчиликка ахборот берилади. Фуқаролар билдирган таклифлар синчковлик билан ўрганиб чиқилади.
В связи с новыми правилами ПДД вырос спрос на автомобильный знак Шипы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Ҳодисалар
Ўзбекистонда ёмон йўллар сабаб қарийб 2 йил ичида 191 киши ҳалок бўлган
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала