Корона-инфо: кеча Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида COVID аниқланди, 1 бемор вафот этди

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишМедицинский работник измеряет сатурацию у пациентки с COVID-19
Медицинский работник измеряет сатурацию у пациентки с COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Oбуна бўлиш
Касалликдан вафот этганлар сони 691 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 июн – Sputnik. Кеча Ўзбекистонда 231 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди ва инфекцияга чалинганлар сони 100 726 нафарга етди.
Кеча кун давомида 346 бемор касалликдан соғайди ва соғайганлар сони жами 96 569 нафарга етди.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 691 нафарни ташкил қилди.
Экспонаты выставки в Ухани, организованной выставочным центром, который был временным госпиталем во время пандемии коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
АҚШ коронавирус пандемияси учун айбдорни топди
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3466 нафар бемор даволанмоқда.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 170 миллион 051 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 540 мингдан зиёд киши вафот этган (31.05.2021 йил Европа вақти билан соат 14:48 ҳолатига кўра).
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича: АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда БССТ маълумотларига кўра 32,929 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
Иккинчи ўринда Ҳиндистон (28,047 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (16,471 миллиондан ортиқ).
Янгиликлар лентаси
0