“Lyubaya biznes xorosha” компанияси мансабдорларига қарши жиноят иши очилди

© Sputnik / Евгений БиятовСтатуя богини правосудия
Статуя богини правосудия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Oбуна бўлиш
Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистонда “Lyubaya biznes xorosha”, “Plati-leti”, “С 707” ва бошқа МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда ёзилишича, "Lyubaya biznes xorosha”, “Plati-leti”, “С 707” ва бошқа МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 179 (Сохта тадбиркорлик), 184 (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 189-моддалари (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2020
"Мендирман Жалолиддин" фильми юзасидан “Ўзбеккино” мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслигини билдирган.
“Lyubaya biznes xorosha”, “Plati-leti” ва бошқа компаниялар ўз номларида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Alter Ego дастурига берган интервьюсида айтган ибораларидан фойдаланишади.
Янгиликлар лентаси
0