Мирзиёев Осиё чемпионатида тенгсизликни намоён этган боксчиларни табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаБоксер Баходир Жалолов
Боксер Баходир Жалолов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. 24-31 май кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон жамоаси Ватан шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Бокс бўйича аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатини 1 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медаль билан якунлашди. Эркаклар жамоаси эса ушбу чемпионатда 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди ва ўз йўналишида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.
Ўзбекистонлик боксчи йигитлар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Ўзбекистонлик боксчи йигитлар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди
Президент Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан спортчиларни табриклади ва уларга янги-янги ғалабалар тилади.
Давлат раҳбар боксчиларнинг кейинги йилларда ютуқлар янада мустаҳкамлангани, 3 та Осиё биринчилиги, Осиё ўйинлари ва 2019 йили Россиянинг Екатеренбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида барча рақибларни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритгани таҳсинга сазоворлигини таъкидлаган.
Мирзиёев ўз табригида мамлакатда хотин-қизлар спорти, хусусан, аёллар бокси ҳам изчил ривожланиб бораётганини қайд этган. Ўзбек қизи Нигина Ўктамова миллий тарихда биринчи марта хотин-қизлар орасида “жаҳон чемпиони” деган шарафга муяссар бўлганини мисол қилиб келтирган.
Женская сборная Узбекистана по боксу завершила чемпионат Азии, завоевав 8 медалей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 8 та медалга эга чиқди
Президент келгусида ўзбек қизлари бундан ҳам юксак ғалабалари билан жаҳон бокс оламини ҳайратга солишига ишонишини билдирган.

“Яқинда Токио шаҳрида бошланадиган Олимпия ўйинларида ҳам сизларга мана шундай улкан зафар ва омадлар ёр бўлсин! Жаҳон спорт майдонларида Ватанимиз байроғини янада баланд кўтариб, унинг шон-шуҳратини оширишда барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат ва янги-янги ғалабалар тилайман”, - дейилган табрик мантида.

Бундай муваффақиятлар замирида тажрибали мураббийлар ва федерация ходимларининг тинимсиз меҳнати, фахрийларнинг йиллар давомида тўплаган буюк ва бебаҳо мероси мужассамлиги таъкидланган.
Мирзиёев боксчиларнинг Осиё чемпионатида эришган улкан ютуғи Мустақилликнинг 30 йиллик шодиёнасига муносиб совға бўлганини урғулаган.
Янгиликлар лентаси
0