Ўлик мавсум: Европа Россия туфайли миллиардлаб доллар йўқотди

© AP Photo / Bob EdmeДевушка на берегу Атлантического океана в Сен-Жан-де-Люз, Франция
Девушка на берегу Атлантического океана в Сен-Жан-де-Люз, Франция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Oбуна бўлиш
Евроиттифоқи имкон қадар туристлар учун тезроқ очилишга интилмоқда. Аммо ҳали ҳам Россия вакцинасини рўйхатдан ўтказишга шошилмаяпти.
Демак, бу йил ҳам ўтган йили каби, россияликлар сарф қилиши мумкин бўлган ўнлаб миллиардни йўқотади. Меҳмонхона ва отель раҳбарлари келажакдаги пул йўқотишларни ҳисоблаб чиқаётган вақтда Европа регуляторлари Москва ўзининг геосиёсий таъсирини кучайтиради, деб ҳадиксирамоқда. Германияда улар сиёсатни унутишни ва бюрократик расмиятчиликларга тезда барҳам беришни маъқул кўришди - ёзда “Спутник V” етказиб берилиши кутишган эди.

Вақтни чўзишмоқда

Гарчи “Спутник V” расмий равишда дунёнинг 46 давлатида тан олинган бўлса-да, улар орасида фақат иккита Европа давлатлари - Венгрия ва Словакия бор. Европа тиббиёт агентлиги (EMA) Дори-дармонларни тиббий мақсадларда фойдаланиш бўйича қўмитаси 4 март куни Россия вакцинасининг рўйхатга олиш ҳужжатларини изчил экспертизадан ўтказишни бошлади. Аммо масала жойидан силжимади.
WSJ: Европа АҚШдан Афғонистондан қўшинларни чиқаришга шошмасликни сўрамоқда
Москва улар атайлаб кечиктиришмоқда, деган фикрга амин бўлди. Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин таъкидлаганидек, ЕМА бу борада "Европа Иттифоқининг юқори идораларидан сигналлар" олди.
Март ойида Reuters агентлигига кўра, ЕИ Россия препаратини етказиб беришга "исталмаган режимнинг пропаданда ҳаракати сифатида" қаршилик қилмоқда. Гарчи патент олинмаган вакциналарни сотиб олиш тақиқланмаган.
Ғарбий экспертлар феврал ойиданоқ Москва ва Пекиннинг "вакцина дипломатияси" ҳақида гапира бошладилар. Россия ва Хитой дунё бўйлаб геосиёсий таъсирини кенгайтириш учун ўз препаратларини сотиш ва ишлаб чиқариш бўйича шартномалар тузади, деб ҳисоблашмоқда ЕИда.
Бироқ, Reuters дипломатик ва расмий манбаларга асосланиб хабар беришича, европаликлар аста-секин "Спутник экспансияси"га разм солишни бошлашганди. Ахир 450 миллион киши эмланиши керак-ку, вакциналар эса етарли эмас.

Иқтисодий зарарни ҳисоблашди

ЕИ давлатлари эмланган сайёҳлар учун чегарани очмоқда, аммо россияликлар – одатга кўра энг сахий туристлардан бири - улар орасида йўқ. Европа бозори бундан мамнун эмаслиги аниқ.
БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) маълумотларига кўра, 2014 йилги иқтисодий инқироздан олдин россияликлар ҳар йили чет элда 50 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлашган, бу кўрсаткич билан биринчи бешликка киришган.
Компрессорные станции Казачья и Русская в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2021
Россия ва АҚШ Европа бозорини талашмоқда: газ омборини ким тўлдиради
Пандемиягача бўлган яна бир тадқиқот - Visa Global Travel Intentions маълумотларига кўра, рус саёҳатчиси чет элда таътилга ўртача 1 676 доллар, европалик эса 1174 доллар сарфлайди. Прогнозларга кўра яқин икки йил ичида ўртача кўрсаткич 36 фоизга - 2443 долларигача ошиши керак эди. Бундан ташқари, Россиядан келган сайёҳлар беш фоизга кўпроқ, Саудия Арабистонидан ўнга камроқ харажат қилишади, европаликлар эса бюджетни бешдан бирига қисқартиради.
Аммо 2020 йилда бозор бу пулларни кўрмади, ҳаммасини пандемия ютиб юборди. Жаҳон туризмидаги ўтган йилги йўқотишлар - бутун тарихдаги энг рекорд даражани кўрсатди. Даромад 1,3 триллион долларга камайди, бу 2009 йилдаги инқирозга қараганда 11 баравар кўп, дея таъкидлади UNWTO.
Хусусан, Европага сайёҳлар оқими 70 фоизга камайди. У ерда саёҳатлар сонининг максимал даражада пасайиши - 500 млн.

Сиёсат ҳақида унутиш

Ажабланарли жойи йўқ, бу соҳа йўқотилган фойдани қайтаришга интилмоқда. Европа Иттифоқи ижрочи директорининг сўзларига кўра, туризмнинг мисли кўрилмаган зарарини иложи борича тезроқ қоплаш керак. Шунинг учун ҳар қандай мамлакатдан келган фуқароларга, агар улар БССТ ва ЕМА томонидан тасдиқланган вакцина билан эмланган бўлса киришга рухсат бериш тавсия этилди. Ҳозирча рўйхатда Pfizer, Moderna, Johnson & Johnson ва AstraZeneca. Навбатда - Хитойнинг Sinovac вакцинаси.
Флаги  России и Евросоюза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2021
Россия ва Европа Иттифоқи: ажрашиш муқаррарми?
Россияликлар ва Европа сайёҳлик саноатининг “Спутник V”ни қабул қилишга бўлган умидлари оқланадими - бу очиқ савол. Бу йил Европа меҳмонхоналари ва ресторанлари сахий россиялик меҳмонларсиз ишлашга тўғри келади.
Энг ажабланарли томони - ЕИ ишончли ва хавфсиз вакцинани сотиб олишга тайёр. Бироқ, Брюссел бунга йўл қўймаяпти. Ёрқин мисоли - Германия. Апрел ойида Бавария бош вазири Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди билан “Спутник V”ни сотиб олиш тўғрисида меморандум имзолаганди. Биринчи партия июл ойида кутилган эди, энди эса камида кузгача кутишлари керак. Бавария бош вазири Евроиттифоқи расмийларини ушбу препаратни иложи борича тезроқ тасдиқлаш ва сиёсий сабабларга кўра процедурани кечиктирмасликка чақирди.
Янгиликлар лентаси
0