Ўзбекистон ва Қозоғистон шаҳарлари ўртасида парвозлар сони кўпайтирилмоқда

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A320neo авиакомпании Air Astana
Самолет Airbus A320neo авиакомпании Air Astana - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Oбуна бўлиш
Туркистон – Тошкент – Туркистон йўналишида ҳафтасига 2 маротаба қатнов бажарилади
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон Авиация маъмуриятларининг жорий йил май ойидаги келишувига мувофиқ икки давлат ўртасида янги мунтазам авиақатновлар ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Жумладан, Самарқанд – Олмаота ва Туркистон – Тошкент мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди.
Самарқанд – Олмаота – Самарқанд йўналишида “Uzbekistan Airways” ва “Air Astana” авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан ҳафтасига 2 маротабадан қатнов амалга оширилади.
Туркистон – Тошкент – Туркистон йўналишида “Air Astana” авиакомпанияси таркибига кирувчи “Fly Arystan” авиакомпанияси томонидан ҳафтасига 2 маротаба қатнов бажарилади.
Икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновлар тиклангандан буён санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя қилган ҳолда “Uzbekistan Airways” ва “Air Astana” авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан Тошкент – Олмаота йўналишида ҳафтасига 7 маротабадан, Тошкент – Нур-Султон йўналишида эса ҳафтасига 3 маротабадан мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширмоқда.
Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2021
Uzbekistan Airways қўшни республикага мунтазам парвозларни йўлга қўяди
Шунингдек, “Uzbekistan Airways” ва "SCAT Airlines" авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан "Урганч – Ақтау – Урганч" (ҳафтасига 2 марта) йўналишида ҳамда "SCAT Airlines" авиакомпанияси томонидан "Ақтау – Нукус – Ақтау" (ҳафтасига 1 марта) йўналишида мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0