Ўзбекистонда келгусида ОТМларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниши мумкин

© AFP / YURI KORSUNTSEVУзбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон хориж ОТМлари тажрибасида бўлган кириш имтиҳонлари бўлмаслигини босқичма-босқич синаб кўришни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистонда келгусида олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда ДТМ бош бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мирзаев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ОТМларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниб, хориж ОТМлари тажрибасида бўлган кириш имтиҳонлари бўлмаслиги босқичма-босқич Ўзбекистонда ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.
“Унификация бўйича қарор тегишли органга киритилган. Агар бу тасдиқланса, биз кириш имтиҳонларидан воз кечиб, босқичма-босқич мактабларда олинадиган имтиҳонлар ҳисобига болаларни ОТМларга қабул қилишни йўлга қўямиз. Масалан, тўртта вилоят танлаб олиниб, биринчи босқичда шу вилоятларда ўтказиш масаласи кўрилади. Кейинчалик қолган ҳудудларда ҳам бу амалга оширилади”, — деди Фарҳод Мирзаев.
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин – ДТМ
Шунингдек, у 2021/2022-ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовларини 2 та сценарий — ёпиқ ва очиқ майдонларда ўтказиш келишиб олинганини маълум қилди. Жорий йилда кириш имтиҳонларида 1,6 млн абитуриент қатнашиши кутилмоқда.
Тест синовлари ўтказиш учун 46 800 нафар абитуриент учун мўлжалланган 96 та катта сиғимли ёпиқ бино, 59 040 нафар абитуриентни сиғдирадиган 65 та стадион танланган.
Янгиликлар лентаси
0