Ҳодисалар

Қашқадарёда эшак сўйиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишОсел
Осел - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Тўрт фуқаро истеъмол қилиниши мумкин бўлмагн эшакларни сўйиб, гўштини суякларидан ажратиб келган.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Қашқадарё вилояти Косон туманида эшак сўйган 4 нафар эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Тезкор суриштирув ишлари давомида тумандаги Арабхона маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Т.нинг хонадон ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Мазкур хонадонда Н.Т, С.Н., Ш.Х. ҳамда Т.А. исмли тўрт нафар фуқаро истеъмол қилиниши мумкин бўлмаган ҳайвон — эшакларни сўйиб, гўштини суякларидан ажратиб келаётгани аниқланган.
© Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматиҚашқадарёда эшак сўйиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди
Қашқадарёда эшак сўйиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Қашқадарёда эшак сўйиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди
Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши шаҳридаги Арабхона маҳалласида эшак қассоблари қўлга олинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала