Жамият

Тошкентда таксичилар бедарак йўқолган одамларни қидиришда ёрдам беради

© Поисково-спасательный отряд UzAlertРабота поисково-спасательного отряда UzAlert
Работа поисково-спасательного отряда UzAlert - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Yandex Go UzAlert кўнгиллиларига бедарак йўқолган одамларни излашда ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. UzAlert қидирув отряди Yandex Go хизмати билан ҳамкорлик ўрнатди. Ҳайдовчиларнинг иловаларига бедарак йўқолган ва Тошкентда кўнгиллилар томонидан қидирилаётган шахслар ҳақидаги хабарлар мунтазам келиб тушади. Ҳайдовчи қидирилаётган шахсга ўхшаган одамни кўриб қолса, у дарҳол қидирув отрядига алоқага чиқиши мумкин бўлади.
© Поисково-спасательный отряд UzAlertРабота поисково-спасательного отряда UzAlert
Работа поисково-спасательного отряда UzAlert - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Работа поисково-спасательного отряда UzAlert
“Биз доимий равишда бедарак йўқолганлар қидирилаётганлиги ҳақида эълон берамиз: аксарият ҳолларда бу қариялар, баъзан эса болалар бўлиши мумкин. Такси ҳайдовчилари шаҳар бўйлаб юрганда кўплаб одамларга кўзи тушади. Ва кўз олдиларида йўқолганларнинг суратлари бўлса, қидирув муваффақиятли бўлиш эҳтимоли ортади. Энди бундай имконият мавжудлигидан хурсандмиз”, - дейди UzAlert вакили Алина Валиева.
Бедарак йўқолган шахс тўғрисидаги хабарда “Хабарнома” (ориентировка) тугмаси бўлиб, уни босганда йўқолган одам сурати, алоҳида белгилари, уни охирги марта кўришган тахминий жой, шунингдек қидирув гуруҳи билан боғланиш учун телефон рақамини кўриш мумкин.
Эвакуация автомобиля на штрафстоянку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2020
Жамият
Ўзбекистонда бугундан суғуртасиз ҳайдовчилар машинаси жарима майдонига олиб кетилмайди
“UzAlert билан ҳамкорлик ўрнатишдан аввал ҳайдовчилар иловасида сўровнома ўтказдик: ҳайдовчилар улар юраётган жой яқинида йўқолган шахслар ҳақида маълумот олишга тайёр-тайёр эмасликларини сўрадик. Уларнинг аксарияти рози бўлди. Шундан сўнг биз уларга лойиҳада иштирок этиш учун таклифнома ва Тошкент бўйича илк ориентировкаларни юбордик”, — дейди Yandex Go мутасаддилари.
UzAlert - Ўзбекистондаги бедарак йўқолганларни қидиришга кўмак берувчи ягона кўнгиллилар гуруҳидир. Ҳар ким ёрдам сўраб отрядга мурожаат қилиши мумкин. Отряд 2020 йил 10 декабр куни ташкил этилган. Бугунги кунда унга 5000 дан ортиқ киши қўшилди.
© Поисково-спасательный отряд UzAlertРабота поисково-спасательного отряда UzAlert
Работа поисково-спасательного отряда UzAlert - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Работа поисково-спасательного отряда UzAlert
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала