Сиёсат

Халқ ризқини ўғирлаган одамларга нафрат уйғотадиган тизим яратиш керак – Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Ўзбекистон президенти халқ ризқини талон-торож қилаётганларни огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти маҳаллий кенгаш депутатлари, тадбиркор ва фермерлар, нуронийлар, ёшлар, жамоатчилик фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев вилоятни комплекс ривожлантириш, “маҳаллабай” тизимда аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича устувор вазифаларни кўрсатиб ўтди.
Давлат раҳбари ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталди.
Бу йил вилоятда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 483 та қишлоқ ва маҳаллада ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг учун 1,6 триллион сўм маблағ ажратилган.
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Жамият
Аҳолининг 83 фоизидан зиёди Ўзбекистонда коррупция бор деб ҳисоблайди – сўров натижалари
1 минг 230 километр йўллар таъмирланиши, яна минг километр электр тармоғи тортилиши қайд этилди.
Президент яқин 2-3 йилда вилоятда 1,5 миллион аҳолининг ичимлик суви муаммоларини тўлиқ ҳал қилиш, бунинг учун “Тўпаланг” сув омборидан 400 километр магистрал тармоқлар тортиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
Президент бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва ўринбосари Акмалхўжа Мавлоновга магистрал тармоқларни лойиҳалаш ва қуриш, умуман, вилоятда сарфланаётган маблағларни назорат қилиш бўйича топшириқлар берди.
“Вилоят прокурори ҳам фақат шу масала билан шуғулланиши керак, хиёнатга йўл қўймаслик керак. Вилоятда ким кимнинг одами, қайси амалдорнинг таниши эканини яхши билади”, - деди президент.
Унинг сўзларига кўра, бошқа вилоятларда сингари Сурхондаёда ҳам коррупция бор. Президент ҳамма туман раҳбарларига ойлигини ҳал қилиб берилганини таъкидлади.
“Мен ҳоким бўлиб ишлаган пайтда маошимиз битта галстукка етмасди. Ҳозир-чи? Вилоят ҳокимининг, вазирнинг ойлигини мен биламан, ўзи билади. Нима учун? Эй ноинсофлар, ҳаммангизни боқиб оламан, халқни талон-торож қилманглар деяяпман. Оиласи бозорга, касалхонага боришга ҳам пул бериб қўйганман. Чунки мен бу азобларни кўрганман. Ҳокимниям оиласи, боласи, невараси бор, ҳар битта туман ҳокимига, прокурорига, солиқчисига, муовинларига уй қилиб берганман. Қайси давлатда бор бу? Инсоф сари барака, одамларга тармашмайлик энди... Сурхондарёда нуронийлар бошчилигида битта жамғарма тузиб, халқ ризқини ўғирлаган одамларга нафрат уйғотадиган тизим яратиш керак. Нуронийлар бориб ўша одамларни кўзини очсин. Мана шундай қилсак, халқнинг ҳалол пули тежалиб, одамлар рози бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев. Унинг сўзларидан ЎзА иқтибос келтирган.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Сиёсат
Вазифаларни бажармаганлар ишдан олинади: Мирзиёев амалдорларни қаттиқ огоҳлантирди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала