Россия

Хорижлик абитуриент Россия олийгоҳига мамлакатдан чиқмасдан қандай ўқишга кириши мумкин

© Пресс-служба НИУ "МИЭТ"Cтуденты НИУ МИЭТ
Cтуденты НИУ МИЭТ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Sputnik қандай қилиб микро, наноэлектроника, телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида мутахассис тайёрлаш бўйича Россиянинг етакчи олийгоҳларидан бирининг талабаси бўлиш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. “Москва электрон техника институти” миллий тадқиқот университети (МИЭТ) ўзбекистонлик талабаларни қабул қилишини эълон қилди.
Россия олийгоҳига ўқишга кириш учун дастлабки кириш синовларини Тошкентдаги Россия илм-фан ва маданият марказида 14 июндан 16 июнгача топшириш мумкин. Бу ҳақда олийгоҳ матбуот хизмати хабар берди.
МЭИТ микро, наноэлектроника, телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳасида мутахассис тайёрлаш бўйича етакчилардан бири саналади.

“Кириш синовлари ҳам абитуриентнинг бевосита иштироки, ҳам масофавий шаклда бўлиб ўтади. Шундай экан ёз ойида Россияга кела олмайдиганларнинг ўз давлатини тарк этмасдан, синовларни топшириш имконияти бор. Бундан ташқари, ўқитувчиларимиз Тошкентда 10-синф ўқувчилари учун маҳорат дарси ўтишади ва физикадан имтиҳон топшираётган 11-синф ўқувчиларига маслаҳатлар беришади”, - деди МИЭТ қабул комиссиясининг эксперти Влада Бикова.

Унинг сўзларига кўра, бу йил абитуриентлар ҳужжатларини бирданига бешта йўналишга топширишлари мумкин.
“Бюджет асосида танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон фуқаролари ватандош мақомини тасдиқлашлари керак. Энг осони – бу СССРда туғилган ота-онанинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, ва қариндошчиликни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш. Шундан сўнг Ўзбекистон фуқаролари танловда бюджет асосида кириш синовлари ёки ЕГЭ якунларига кўра қатнашишлари мумкин”, - дея қайд этди у.
Бикованинг таъкидига кўра, 2020 йилда МИЭТга бюджет асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг учта фандан кириш синовларининг ўртача балли 240 бўлган.
“Ўқишга кириш ҳақида барвақтроқ ўйланса, Россия ОТМларида ўқиш учун квота олиб, бу имкониятдан фойдаланиш мумкин. МИЭТга квота билан ўқишга кириш учун олийгоҳимизда бўлган йўналишни танлаш, МИЭТни биринчи устувор сифатида танлаш ва ўз мамлакатида саралаш синовларидан муваффақиятли ўтмоқ зарур. Агарда пулли таълим олиш хоҳиши ва имконияти бўлса, йўналишни танлаш мумкин. Унда учта фан ўрнига фақат икки фандан имтиҳон топширилади”, - дея қўшимча қилди эксперт.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда мунтазам равишда МИЭТнинг Физика-математика олимпиадаси бўлиб ўтади. Олимпиада ғолиблари ва совриндорлари университетга киришда қўшимча ўн баллга эга бўлишади. Шунингдек, ўқишга кириш синовларисиз қабул бўлиш ҳуқуқини берадиган “Физтех” олимпиадаси финалига чиқишади.
Бугунги кунда МИЭТда 4 500 минг киши, жумладан, дунёнинг 30 мамлакатидан бўлган 300 нафар хорижлик талаба ва аспирантлар таҳсил олади. Шулардан 27 нафари Ўзбекистондан.
© Пресс-служба НИУ "МИЭТ"Студенты из Узбекистана на мероприятии для иностранных студентов Без границ
Студенты из Узбекистана на мероприятии для иностранных студентов Без границ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Студенты из Узбекистана на мероприятии для иностранных студентов Без границ
МИЭТнинг халқаро фаолият ва ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Дмитрий Коваленко хорижлик талабаларнинг мослашуви олийгоҳ учун устувор вазифа эканини таъкидлади.

“Бизда таҳсил олаётган чет эллик талабалар таълим ва илмий жиҳатдан ўзларини яққол намойиш этишмоқда, талабалар бирлашмаларида фаол иштирок этишади. Ўзбекистондан бўлган талабалар кўпинча рус тилини аъло даража билишлари билан ажралиб туришади, бу, шубҳасиз, уларга биринчи курсда асосий фанларни яхши ўзлаштириш ва таълим жараёнига қўшилиб кетишларига имкон беради”, - дейди Коваленко.

Проректорнинг сўзларига қараганда, Халқаро муносабатлар бўлими ва Хорижий талабалар ассоциацияси бошқа мамлакатдан келганларга ҳар томонлама кўмак беради. Шунинг учун олийгоҳда чет эллик талабалар ўзларини ўз уйларидек қулай ва хавфсиз ҳис қилишади.
Тошкентдан Москвага ўқишга келган талаба Григорий Барсов Хорижий талабалар ассоциациясининг раҳбари ҳисобланади. У МИЭТнинг бакалавриатида “Амалий информатика” йўналишида иккинчи курсда таҳси олади.
“Март ойида Хорижий талабалар ассоциацияси раҳбари лавозимига танлов эълон қилинди. Мен бу ўзимни кўрсатиш ва олийгоҳга наф келтириш учун яхши имконият эканини англадим. Мен университетда бадди-волонтёрликни жорий этишни таклиф қилдим. Бу хорижлик талабаларга янги муҳитда ўзини далил ва қулай ҳис қилишлари учун ёрдам берадиган лойиҳалардан бири”, - деди Барсов.
Унинг сўзларига кўра, хорижликлар дуч келадиган асосий муаммо бу тилдир. Шу боис бошқа мамлакатдан келган ҳар бир биринчи курс талабасига хоҳишига кўра волонтёр талаба бириктирилади ва у ОТМда ва Москва ҳаёт тарзига мослашишга кўмаклашади.
© Пресс-служба НИУ "МИЭТ"Григорий Барсов, МИЭТ Узбекистан
Григорий Барсов, МИЭТ Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Григорий Барсов, МИЭТ Узбекистан
МИЭТ 80 дан зиёд бакалавриат, мутахассислик ва магистратура дастурлари ва 16 та аспирантура дастурларини амалга оширади. Ўзбекистонлик талабалар орасида энг оммабоп тайёрлаш ва мутахассислик йўналишлари бу “Биотехника тизимлари ва техникалари”, “Электроника ва наноэлектроника”, “Материалшуносли ва материллар технологияси” ва “Лойиҳавий муҳандислик”дир.
Иккичи курс талабаси Барсовнинг таъкидлашича, таълим олиш жараёнида унга кўпроқ ижтимоий ва техник компетенциялар уйғунлиги маъқул.
“Мен “Амалий информатика” йўналиши бўйича ўқишга кирдим. Бизга дастурлаш, ахборот тизимларини яратиш ҳам IT‑лойиҳаларни бошқаришни ўргатишади. Таълимда менга кўпроқ ижтимоий ва техник компетенциялар уйғунлиги ёқади. Масалан, бизда математика ва дастурлаш ҳамда менежмент, маркетинг ва иқтисод асослари фанлари бор. ОТМни якунлагандан сўнг биз ҳам дастурчи, ҳам жамоанинг тимлидери, ҳам менежер бўла оламиз... Бу касблар менга қизиқ”, - дея ҳикоя қилади у.
Унинг сўзларига кўра, МИЭТда ўқишдан ташқари ишлар ҳам фаол ривожланган.
“Университетимизда ўқишдан ташқари ишларнинг турли вариантлари ҳам мавжуд: касаба уюшмаси мактаби, талабалар кенгаши мактаби, волонтёрлик корпуси, Хорижий талабалар ассоциацияси, театр, КВН.. Талабалар ташкилотлари биринчи курс талабарига бугунги кунда ҳам ишда, ҳам ҳаётда кўп эътибор берилаётган soft-skills кўникмаларини ривожлантиришда ёрдам беришади”, - дейди Барсов.
© Пресс-служба НИУ "МИЭТ"Кампус НИУ МИЭТ
Кампус НИУ МИЭТ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Кампус НИУ МИЭТ
Шунингдек, бу йил МИЭТда Карьера ва тадбиркорлини ривожлантириш маркази очилган. У ОТМ талабалари ва битирувчиларига резюме тузиш ва иш топишга кўмаклашади.
Қайд этилишича, олий таълим муассаси битирувчилари етакчи Россия ва чет эл компанияларида ишлашади: Microsoft, Intel, Synopsys, Cadence, Google, IBM, National Instruments, Samsung, Hewlett-Packard, "Газпром нефть", "Сбербанк", "Яндекс", "Лаборатория Касперского" ва бошқалар.
МИЭТ Россия олийгоҳлари орасида 16-ўринда ва Times Higher Education BRICS & Emerging Economies 2021 рейтингида дунёда 201-ўринда. Superjob иш излаш ва ходимларни танлаш IT-хизмати маълумотларига кўра, МИЭТни 2015-2019 йилларда тамомланган ва IT соҳасида меҳнат қилаётган битирувчиларнинг ўртача маоши 105 минг рублни ташкил этади.
© Пресс-служба НИУ "МИЭТ"Лекционная аудитория НИУ МИЭТ
Лекционная аудитория НИУ МИЭТ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Лекционная аудитория НИУ МИЭТ
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала