Жамият

Бу йил 1300дан зиёд туп қимматли дарахт кесиб ташланди

© Troll.uzВырубка многолетних деревьев
Вырубка многолетних деревьев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Ўзбекистонда 2021 йилда 1313 дона дарахт ноқонуний равишда кесилди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йилда 1313 дона дарахт ноқонуний равишда кесилди, деб хабар қилди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати.
“1313 та туп қимматли дарахт ноқонуний равишда кесилгани, 619 та туп дарахт шикастлантирилгани юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан 2 млрд 514 млн. сўм маъмурий жарима белгиланиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар жами 4 млрд 988 млн сўм миқдорида ҳисобланди.

Шу даврда аниқланган жами ҳуқуқбузарликларнинг 113 та ҳолатида маҳаллий даражадаги мансабдор шахслар иштирокида содир этилган”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала