Ҳодисалар

Мўйноқда ака-укалар каналда чўкиб кетди

© Sputnik / Абзал КалиевТонущий человек
Тонущий человек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Мўйноқда ака-укалар каналда чўкиб вафот этганликлари ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. 2 июнь куни соат 14:00 чамасида Мўйноқ тумани Уббиниязов кўчасида яшовчи ака-ука Ж.Р(2009 й.т.) ва Ж.Д.(2010 й.т.) шу тумандаги “Мадели” ОФЙда яшовчи Н.Қ.нинг уйига меҳмонга бориб, ушбу қишлоқдаги “Қипшақдарё” каналига чўмилганида, эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.
Доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Ҳодисалар
Тошкент аэропортида қалбаки доллар олиб келган шахс ушланди
Шу пайт канал ёнидан ўтиб бораётган қишлоқ одамлари болаларни сувдан чиқариб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган, лекин, тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан иккаласи ҳам вафот этган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат бўйича Мўйноқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала